Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси ва бошқа ташкилотлар томонидан пойтахтда жиноят содир этганликда гумон қилинган яна олти нафар шахс қўлга олинди. Операция жиноятчиликка қарши кураш бўйича «Долзарб 40 кунлик» тезкор-профилактика тадбирлари доирасида ўтказилди.

Ҳибсга олинганлар орасида декабрь ойи бошида ушланган «Бахти Ташкентский» ва «Бахти Янгиабадский» лақабли 52 ёшли Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли — 27 ёшли Ихтиёр Қудратуллаев ҳам бор.

Унга Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (Ўта хавфли такрорий жиноят содир этган шахс томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб ўта йирик миқдорда содир этилган товламачилик; 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилган.

Унинг отасига нисбатан худди шундай модда билан, шунингдек, 276-модданинг 2-қисми (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан иш қўзғатилган.

жиноят, тошкент шаҳар ииб, тошкент шаҳар иибб

Ҳибсга олинганлар рўйхатидан ИИББ хабар берган биринчи аёл — 40 ёшли Наргиза Рустамовна Жуманиёзова ҳам бор. Унга Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми (Товламачилик, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса; 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан иш қўзғатилган.

Бошқа ҳибсга олинганлар:

жиноят, тошкент шаҳар ииб, тошкент шаҳар иибб

Бегзод Бахтиёрович Зафаров, 29 ёш — у ҳам Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан гумон қилинмоқда.

жиноят, тошкент шаҳар ииб, тошкент шаҳар иибб

Жаҳонгир Жураевич Бадалов, 48 ёш — Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми ва 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик).

жиноят, тошкент шаҳар ииб, тошкент шаҳар иибб

Шерали Рўзиевич Сулаймонқулов, 45 ёш — Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми.

жиноят, тошкент шаҳар ииб, тошкент шаҳар иибб

Акмалжон Наримон ўғли Турсунбоев, 28 ёш — Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми.

Фуқаролардан ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрганлар бўлса ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлса, Тошкент шаҳри ИИББнинг 71 206 45 69, 71 206 49 46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99 370 73 94 Telegram рақамига мурожаат қилишлари сўралди.

Пойтахт ИИББ жиноят иши бўйича тергов давом этаётганини маълум қилди. Ишнинг бошқа тафсилоти ҳақида қуйидаги ўхшаш хабарлар бўлимида ўқинг.