Навоий вилояти Қизилтепа туманида Cobalt газ баллони портлаши оқибатида бир киши жароҳатланди, 3 ёшли бола вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати.

24 декабрь соат 09:50 атрофида фуқаро Ф.Д. Cobalt автомашинасида тумандаги кафелардан бирининг автотураргоҳда бўлган. Шу пайтда машинага ўрнатилган метан газ баллони портлаб кетиши оқибатида ҳайдовчи ва унинг 3 ёшли вояга етмаган фарзанди Р.Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Ҳайдовчининг фарзанди кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.