Шавкат Мирзиёев Фанлар академиясининг 80 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ олим ва тадқиқотчиларни мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Унга кўра, мукофотлар «илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, фан-техника тараққиётини янги босқичга кўтариш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, нуфузли хорижий муассасалар билан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илғор инновацион лойиҳаларни амалга оширишга қўшган улкан ҳиссаси» ва бошқа хизматлари учун берилди.

Тақдирланганлар рўйхати

«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони билан:

Аббасхан Сабирханович Тураев — Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти директори, академик.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан:

Дилорам Юнусовна Юсупова — Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими, академик.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Шафаат Саттарович Намазов — Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти лаборатория мудири, академик.

«Дўстлик» ордени билан:

  • Светлана Дмитриевна Гусакова — Фанлар академиясининг Ўсимлик моддалари кимёси институти бош илмий ходими, профессор;
  • Абдулахат Турапович Жалилов — «Тошкент кимё-технология илмий-тадқиқот институти» давлат унитар корхонаси директори, академик;
  • Элвира Меметовна Ибрагимова — Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти бош илмий ходими, профессор;
  • Насир Шакирович Саидханов — Фанлар академиясининг Физика-техника институти илмий котиби, профессор;
  • Олимжан Каххарович Хожиматов — Фанлар академиясининг Ботаника институти ҳузуридаги Тошкент ботаника боғи лаборатория мудири, профессор.

«Шуҳрат» медали билан:

  • Иззет Каллиевич Аимбетов — Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти лаборатория мудири;
  • Саида Равилевна Илясова — Фанлар академиясининг Миллий археология маркази катта илмий ходими;
  • Ойбек Хайрилаевич Ишназаров — Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти директори ўринбосари, профессор;
  • Дилбар Гафуржановна Мухамедова — Миллий университетнинг психология кафедраси мудири, профессор;
  • Хусниддин Косимович Олимов — Фанлар академиясининг Физика-техника институти директори, профессор;
  • Шермахамат Далиевич Пайзиев — Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лаборатория мудири, профессор;
  • Дурдона Сидиковна Худайберганова — Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, профессор;
  • Абдулло Рахмонович Ҳаётов — Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири, профессор;
  • Нигинахон Арслоновна Шермухамедова — Миллий университетнинг фалсафа ва маънавият асослари кафедраси мудири, профессор.

Президентнинг яна бир фармони билан 16 киши Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари этиб тасдиқланди.

«Газета.uz» Тошкентда декабрь ойида Фанлар академиясининг 80 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтиши, хусусан, халқаро конференция ва кўргазмалар ўтказиш ҳамда академиянинг янги ҳақиқий аъзоларини қабул қилиш кўзда тутилгани ҳақида ёзганди.