22 декабрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги таклифи билан Вазирлар Маҳкамасининг «Ёш ватанпарвар» кўкрак нишонини таъсис этиш бўйича қарори муҳокамага қўйилди.

Кўкрак нишони билан Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этиладиган мусобақа ғолиби бўлган давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синфида ўқийдиган ўғил болалар мукофотланади.

У билан тақдирланганларга 2 йил мобайнида амал қиладиган қуйидаги имтиёзлар берилади:

  • олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида қўшимча 3 балл;
  • биринчи навбатда муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш (ҳарбий хизматни ўташга яроқли деб топилган ҳамда чақирув муддатларини кечиктириш ва чақирувдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган тақдирда).

Нишон ҳар йили 30 июнь — «Ёшлар куни»да ғолибларга тантанали равишда топширилади.

Қарор муҳокамаси 2024 йил 6 январгача давом этади.