Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёз фаслининг боши учун меъёрий қийматлардан 7−10 даражага юқори бўлган, Эрон ҳудудларидан кириб келган аномал иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар берди Ўзгидромет.

Сешанба куни Кавказ ҳудудларидан кириб келган салқин ҳаво республиканинг катта қисмини қамраб олади, бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати пасаяди. Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда шунингдек момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати кечалари 24−27° атрофида бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат пасаяди ва 34−38° ни, республиканинг энг жанубида 41−43° гача ни ташкил этади.

Бундай ҳарорат фони ҳафтанинг охиригача давом этади, аммо ҳарорат меъёрдан ҳали ҳам юқори бўлади ва кечалари 20−25° ни, кундуз кунлари 34−39° ни, республиканинг энг жанубида 41−43° гача ни ташкил этади.

Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳуддуларда конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

8−9 июнь кунларида шамолли об-ҳаво сақланиб туради, республика бўйича шамол 17−22 м/с гача, баъзи жойларда чангли бўрон билан кучайиши мумкин.