Ток ўчиши натижасида «Ўзбекнефтгаз» корхоналари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди

Электр энергияси таъминотидаги узилиш сабабли «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, газ конлари ва компрессор станциялари фаолияти вақтинча тўхтаб қолди. Бу ҳолат магистраль газ қувурларига етказиб берилаётган табиий газ сарфи камайишига ҳам олиб келди.

Цемент импорти ҳажми кескин ошди

Ўзбекистон январь-апрель ойларида цемент импорти ҳажмини икки баробарга оширди. Тўрт ой ичида 50,5 млн долларлик 1 млн тонна цемент олиб кирилди — сабаблар ва энг кўп цемент импорт қилинган давлатлар.

Тошкентда 60 фоиз респондентлар мактабга олиб борувчи йўлларни хавфли деб ҳисоблайди

ЮНИСЕФ ва ИИВ ЙҲХББ Ю-Репорт лойиҳаси доирасида мактаблар яқинидаги йўллар хавфсизлиги бўйича сўров ўтказди. Аксарият респондентларнинг (Тошкентда — 60 фоиз) мактабга олиб борувчи йўлларни хавфсиз эмас деб ҳисоблаши маълум бўлди. Ўқувчиларнинг катта қисми мактабга пиёда боради.

Мактабгача таълим вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб Баходиржон Онорбоев тайинланди. Мазкур лавозимда ишлаган Каҳрамон Олимов эса бошқа ишга ўтгани айтилмоқда. Вазирнинг яна бир ўринбосари ҳам ўзгарган.

Республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати текширилади

Ҳукумат қарори билан республикадаги 61 та постда ҳар куни атмосфера ҳавоси сифати, майда дисперсли заррачалар бўйича эса ойлик кузатишлар амалга оширилиши белгиланмоқда. Ҳужжатда шунингдек, 1 декабргача атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот базаси шакллантирилиши белгиланган.

S&P Ўзбекистон рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, бироқ прогнозни оширди

S&P Global Ratings агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтингини «BB-» даражасида сақлаб қолди, лекин рейтинг прогнозини «салбий»дан «барқарор»га оширди. Ушбу қарор ташқи қарз ўсишининг секинлашгани, такомиллашган фискал сиёсат ва ислоҳотлар билан боғлиқ. Агентлик, шунингдек, мамлакатнинг кредит рейтингини янада камайтиришга хизмат қилувчи омилларга ҳам тўхталиб ўтган.

Андижонда 100 гектар ерни ноқонуний равишда сотмоқчи бўлган мансабдорларга суд ҳукми ўқилди

Андижонда 100 гектар ер майдонини 135 минг долларга сотмоқчи бўлган Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги дирекция бош мутахассиси, вилоят ҳокимлиги бош бошқармаси ғазначиси ҳамда компания раҳбарига нисбатан суд ҳукми ўқилди.