Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари Каҳрамон Олимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Вазирлар Маҳкамасида ишлаб келган Баходиржон Онорбоев тайинланди, деб хабар бермоқда Нигоҳ телеграм канали.

Бундан ташқари, Максуджан Юлдашев ҳам бошқа ишга ўтаётгани сабаб мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинган.

Унинг ўрнини эса Узокбой Бегимкулов эгаллаган. У бунга қадар олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган.