1 июнь куни Олмазор туманида Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи пиёдани уриб юборган, дея хабар бермоқда Тошкент ИИББ ахборот хизмати.

Ҳодиса соат 22.40 да Олмазор тумани А. Қодирий кўчасида содир бўлган. Бухоро вилоятилик Ш.Қ. (1996 й.т.) ишончнома асосида Lacetti автомобилини бошқариш давомида йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.

Оқибатда пиёда Андижон вилоятилик А.М. (1986 й.т.) бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. 2 июнь куни А.М. шифохонада вафот этди.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.