Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида бир неча кундан буён электр энергияси ва сув йўқлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда қатор фикрлар билдирилмоқда. Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги узилишларга 1−3 июнь кунлари қатор ҳудудларда кузатилган кучли шамол ҳамда ҳавонинг сезиларли исиши натижасида электр энергиясига талаб ошгани сабаб бўлгани ҳақида маълумот берди.

«Газета.uz» мазкур ҳолат юзасидан Twitter тармоғида ёзилган фикрларни йиғиб чиқди.

Иқтисодчи Отабек Бакиров Тошкентда қаерда шамол бўлгани ҳақида савол бермоқда:

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг таниши айтиб берган воқеа билан ўртоқлашди:

Депутат Дониёр Ғаниев ёзда электр муаммоси бошланган бўлса, «қишда бизни нима кутяпти экан» дея савол бермоқда:

Фойдаланувчиларидан бири ўзи билан содир бўлаётган жараён ҳақида:

Иқтисодчи Бакиров Энергетика вазирини ўзбекистонликларнинг сабрини синашда давом этаётганини айтиб ўтди:

«Дарё» фотомухбири Мадина Нурман эса 24 соат оралиғидаги сув ўчиш ҳолатини келтирди:

Хушнуд Худойбердиевдан сарказм аралашган твит:

Бир фойдаланувчи 21:00 да иссиқ сув келиши айтилган бўлса-да, келмаганини айтди:

Тошкентнинг Юнусобод туманида иссиқ сув муаммо бўлаётгани ҳақида яна бир твит:

Aйтишларича…

Тошкентдан уй олиш фикридан қайтаётганлар ҳам бор:

Чилонзор туманидаги вазиятдан фото:

Aввалроқ, «Xabar.uz» берган маълумотга кўра, президент Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури бўйича ўтказган селектор йиғилиши давомида энергетика вазири Алишер Султонов жорий йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси бўйича муаммо бўлмаслигини ваъда қилган.