4 июнь куни Ferkensco Management Limited ва «Газпромбанк» ўртасида қурилишларини молиялаштириши бўйича икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Янги объектлар Самарқанд, Навои ва Сирдарё вилоятларида қурилади.

Келишув доирасида қуриладиган объектлар:

  1. Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида аммиак асосида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш заводи.
  2. Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича вертикал равишда бирлаштирилган мажмуа, шу жумладан, бойитиш заводи қурилиши ҳамда Навоий вилоятида фосфорит конини ўзлаштириш иши.

Ҳужжатлар лойиҳани молиялаштириш бўйича келгусида мумкин бўлган ҳамкорлик учун асос бўлиб хизмат қилади.

«Бундай ишончли халқаро шерикларни, хусусан, Газпромбанкни жалб қилиш бизнинг мақсадларимизга эришиш учун катта имкон беради. Бизнинг компаниялар гуруҳи халқаро шериклар билан барча соҳаларда узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш мақсади Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантириш учун янги имкониятларни жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишидир. Ушбу замонавий корхоналар истиқболли ва технологик жиҳатдан мураккаб лойиҳалар бўлиб, улар ички истеъмол талабини қондиришда ва ташқи бозорларга чиқишда муҳим роль ўйнайди», — дейди Ferkensco Management Limited компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Тимур Жураев.

Имзолаш маросими XXIV Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми маросими доирасида бўлиб ўтди. Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми ўтган йиллар давомида бизнес вакиллари ўртасидаги мулоқот, шунингдек Россия, ривожланаётган бозорлар ва бутун дунё олдида турган асосий иқтисодий масалаларни муҳокама қилиш учун етакчи глобал платформага айланди.

Янгиер шаҳрида аммиак ишлаб чиқарадиган завод қуриш лойиҳаси доирасида 2020 йилнинг ИВ чорагида ушбу жойда дастлабки муҳандислик изланишлари ўтказилди. 2021 йил март ойида Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Сирдарё вилояти бугунги кунга келиб, лойиҳанинг технологик қисми учун лицензия бериш, шунингдек, асосий лойиҳани (PDP, FEED) ишлаб чиқиш учун шартнома имзолаш бўйича CASALE SA компанияси билан музокараларни якунланмоқда.

Сирдарё вилоятида аммиак асосида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқарадиган завод қурилишининг мақсади кимё ва қишлоқ хўжалиги саноатини ривожлантириш учун аммиак ҳамда юқори самарали мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш учун қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратишда замонавий технологияларни кенг жалб қилиш ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонда кимё саноатини янада ривожлантириш, диверсификация қилиш ва инвестиция жозибадорлигини оширишга хизмат қилади. Смета қиймати 350 млн АҚШ долларига тенг бўлган завод қурилиши якунлангандан сўнг, 495 минг тоннагача аммиак ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Мажмуа Европа, Хитой, Россия ва бошқа мамлакатлардан замонавий ускуналарни ўрнатишни режалаштирмоқда ва 300 га яқин доимий ишчи ўринларини яратиш кўзда тутади.

Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича вертикал равишда интеграл комплекс лойиҳаси ҳам замонавий технологияларни кенг жалб қилиш ва юқори самарали мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш учун қўшимча ишлаб чиқариш қувватларини яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Ташкилот Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича кимёвий комплексдан ҳамда Навоий вилоятидаги бойитиш заводи ва фосфорит конларидан иборат бўлади.

Қурилиш тугагандан сўнг, Самарқанд кимёвий мажмуаси йилига 900 минг тоннагача мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариши кутилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш муддати: 2020 — 2023 йиллар.

Реклама ҳуқуқлари асосида.