Бугун, 11 июнь куни соат 07:50 да «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг Airbus A-320 ҳаво кемаси «Урганч Халқаро аэропорти» га келиб қўнди, дея хабар бермоқда Хоразм вилояти транспорт бошқармаси.

Фото: Хоразм вилояти транспорт бошқармаси

Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози тантали равишда кутиб олинди.

Маълумотга кўра, мазкур йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба, жума куни амалга оширилади.