Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга йўл олди. Ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг деярли барча соҳаларини қамраб оладиган 30 дан зиёд ҳужжат қабул қилиниши кўзда тутилган.

Қорақалпоғистонда сув қувурини қазиш пайтида 4 кишини тупроқ босиб қолди. 3 нафари вафот этди

Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманидаги чўл қумлик ҳудудида сув қувурини қазиган 4 кишини тупроқ босиб қолди. Улардан 3 нафари вафот этди.

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди

Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. 1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, 24 та туман ва шаҳар қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади. Уларга банк кредитлари бўйича имтиёзлар ҳамда бир қатор компенсациялар тақдим этилади. Қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳаларни молиялаштиришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 200 млн доллар жалб этилади.

Ўзбекистонга 1 миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

Ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 миллион дозада Ўзбекистонга олиб келинди.

Тошкентда 5 ойда автобуслар иштирокида 35 та авария содир этилган

Ўтган беш ой ичида пойтахт кўчаларида автобуслар иштирокида ҳайдовчилари айби билан 35 та ЙТҲ содир бўлган. Уларнинг 21 таси автобус ичида йўловчиларнинг йиқилиб, жароҳат олиши билан боғлиқ. Авариялардан бири эса фуқаро ўлимига олиб келган.

Шавкат Мирзиёевни Душанбеда Эмомали Раҳмон кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга етиб келди. Душанбе халқаро аэропортида уни мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди.

ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади

ОТБ Ўзбекистон мактабларида STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади. Лойиҳа бўйича дарсликларнинг стандартларини яхшилаш, ўқитувчиларни тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш кўзда тутилган.

Депутатлар иқтисодчининг энергетика соҳасида ислоҳотлар қачон бошланиши ҳақидаги саволини танқид қилди

Қонунчилик палатасининг икки нафар депутати иқтисодчи Юлий Юсуповнинг Ўзбекистон энергетика соҳасини ислоҳ қилиш қачон бошланиши сўраб, эълон қилган постини танқид остига олди. Халқ вакилларининг таъкидлашича, мамлакат энергетика соҳасида аллақачон, салмоқли ишлар бажарилган, ҳозирги узилишлар эса — «йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларнинг оқибати».

«Мурод Назаровнинг билдирган фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмайди» — Tashkent city дирекцияси

Мурод Назаровнинг «Tashkent city» ишбилармонлик марказидаги қурилишлар тасдиқдан ўтмагани, ҳаттоки Hilton меҳмонхонаси ҳужжатлари ҳам энди тайёрланаётганини айтган эди. Бунга «Tashkent city» дирекцияси муносабат билдириб, «Мурод Назаровнинг фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмаслиги ва асоссиз"лигини айтди. Мазкур ҳолатга Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам изоҳ берди.

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга икки дона тилла ручка сотиб олишни режалаштирмоқда

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга иккита олтиндан ишланган қалам сотиб олишни режалаштирмоқда. Аввал ҳам премиум тоифадаги иш юритиш материаллари сотиб олинган. Бунга мисол қилиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги расмий делегацияларни қабул қилиш уйи ва президент администрацияси маъмурий бўлими давлат қароргоҳлари дирекцияси амалга оширган харидларни олиш мумкин.

Тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда — Шавкат Мирзиёев

Душанбедаги «Қасри Миллат» қароргоҳида Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари тор доирадаги учрашувини ўтказдилар. Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишга таклиф қилди.

«Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилди

Ҳукумат «Гидрометеорология хизмати аълочиси» кўкрак нишони таъсис этишга оид қарорни қабул қилди. Унга кўра, нишон билан гидрометеорология ва иқлимшунослик соҳасини ривожлантириш ишларига катта ҳисса қўшганлар 7 май — «Ўзгидромет» ташкил топган кун арафасида тақдирланади.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълум қилинишича, май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган.

Ерга оид президент фармонидан энг муҳим ўзгаришлар

Шавкат Мирзиёев ерга бўлган ҳуқуқни бозор активига айлантириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳокимиятлар ерларни тўғридан-тўғри ажратиш, захиралаш, ободонлаштиришга ажратиш ва бошқа ваколатларидан маҳрум этилади. Ерга бўлган ҳуқуқларнинг турлари 6 дан 3 гача қисқартирилади. Ер участкалари хусусий секторга мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат ташкилотларига эса доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. «Газета.uz» ушбу фармон бўйича барча муҳим ўзгаришларни тақдим этади.

«Истиқболга мўлжалланган аниқ режаларимиз бор». Шавкат Мирзиёев Тожикистон билан ҳамкорлик ҳақида

Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари кенгайтирилган таркибда музокараларни давом эттирди. «Истиқболга мўлжалланган аниқ режаларимиз бор», — деди Шавкат Мирзиёев. Ўзбекистон томони автомобилларини йиғишни ташкил этиш, авиақатновни кенгайтириш ва автобус йўналишларини тиклаш, шунингдек, дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигига бағишланган маданий тадбирларни ўтказиш таклифини илгари сурди.

Суд раислари учун 10,1 млрд сўмга Kodiaq ва Malibu автомобиллари харид қилинди

Вилоят судлари раислари учун 26 та Skoda Kodiaq ва 3 та Malibu автомобиллари харид қилинди. Автомобиллар нархи 10,1 млрд сўмга тенг дея баҳоланмоқда. Олий суднинг изоҳлашича, олдинги хизмат автомобилларининг «яроқлилик муддати ўтган, шунингдек улар маънавий ва жисмоний жиҳатдан ҳам эскирган».

Ўзбекистон Боткенда 400 ва 300 ўринли қишлоқ мактабларини қуради

Ўзбекистон кўмаги билан Қирғизистоннинг Боткен ва Лэйлек туманларида 400 ва 300 ўринли мактаблар қурилади. Улар 2021 йилда — янги ўқув йилига қадар фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Жасур Умировнинг жазоси енгиллаштирилиб, озод қилинди

Хонанда Жасур Умировга нисбатан чиқарилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди. У 2 февраль куни вояга етмаган қизни зўрлагани сабаб 5 йилга қамалган эди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш бўйича битимни имзолади

Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида иккита ГЭС қуриш лойиҳаси бўйича қўшма акциядорлик жамияти ташкил этиш тўғрисида, қолаверса, ўзбек-тожик инвестиция компанияси ташкил этиш, саноат ва янги технологиялар соҳасида, тоғ-кон саноатида ҳамкорлик тўғрисида жами 35 та ҳужжатни имзолади.

«Халқаро нуфузга лойиқ бўлиши шарт, дея ҳисобланади». Мудофаа вазирлиги 30 млнлик ручкалар ҳақида

Мудофаа вазирлиги 30 млн сўмга иккита премиум тоифадаги олтин ручкалар хариди бўйича муносабат билдирди. Унда айтилишича, вазирликнинг канцелярия жиҳозларини янгилашга эҳтиёж пайдо бўлган. «Халқаро тадбирларда Ўзбекистон расмий вакиллари томонидан фойдаланиш учун қўлланиладиган ашёлар халқаро нуфузга лойиқ даражада бўлиши шарт, дея ҳисобланади», дейилади вазирлик хабарида.

Ўзбекистон Хатлонда шифохона, Тожикистон эса Самарқандда мактаб қуриб берди

Ўзбекистон Хатлон вилоятида 250 ўринли замонавий шифохона, Тожикистон эса Самарқанд вилоятида 640 ўқувчига мўлжалланган мактаб қуриб берди. Шавкат Мирзиёев Тожикистонга ташрифида давомида ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан рамзий тугмани босиб, уларнинг фаолиятига старт берди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

Кўчманчи филлар Хитойда дам олмоқда (фото)

2020 йилда 16 та Осиё филлари Хитой жанубидаги қўриқхонадан қочиб кетган эди. Куни кеча ухлаб ётган ҳайвонлар Сиань яқинидаги ўрмон қўнимида топилди.