Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи дастури эълон қилинди

Ўзбекистон президенти Тожикистонга расмий ташрифи давомида Душанбедаги қатор тадбирларда иштирок этади, жамоатчилик вакиллари билан учрашади ва Сўғд вилоятига ташриф буюради. 30 дан ортиқ ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда.

Давлат харидларида импорт ўсимлик ёғига қўйилган вақтинчалик тақиқ олиб ташланди

Ҳукумат давлат харидларида иштироки тақиқланган 529 турдаги товар рўйхатидан ўсимлик ёғини чиқарди. 2020 йилда Ўзбекистонда 450 минг тонна ўсимлик ёғи сотилган бўлса, уларнинг ярмидан кўпи импорт қилинган.

Реклама баннерларининг бузилиши одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда

Тошкентда реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари одамлар хавфсизлигини таъминлаш талабларини бузган ҳолда давом этмоқда. Ғафур Ғулом боғи ёнидан ўтаётган Spark автомобили устига реклама баннери тушиб кетди. Ц1 да эса конструкция пиёдалар ўтиш жойига ташлаб юборилди.

Самарқанднинг айрим ҳудудлари ва Навбаҳор туманида сув жадвал бўйича етказилади

Самарқанднинг айрим маҳаллалари ва Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида сув вақтинчалик жадвал асосида берилади. Бу ичимлик суви, ер ости сувлари захиралари камайгани ҳамда сув истеъмоли ҳажмининг ошгани билан боғлиқ.

Президент Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Миллий боғ ҳудудида қуриладиган кутубхона лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 3 қаватли бўлиб, унда санъат ва ахборот технологиялари, тарих, филология ва дин ҳамда ижтимоий фанларга оид адабиётлар жамланади. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтказган тақдимотга кўра, ушбу кутубхона президент кутубхонаси мақомида эга бўлади. Шунингдек, давлат раҳбари Урганчда ўрнатиладиган ал-Хоразмий ҳайкали ва Тошкентда ўрнатиладиган Ботир Зокиров ҳайкали эскизлари билан танишди.

2021 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилади — Жаҳон банки

Жаҳон банкининг прогнозига кўра, 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 4,8 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё минтақасида эса иқтисодий ўсишнинг 3,7 фоизгача тикланиши кутилмоқда.

Радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар аукционга жойлаштирила бошланди

Электрон аукцион савдоларига радарлар ва камералар ўрнатиш учун ерлар жойлаштирила бошланди. Жойлаштирилган илк лотдаги ер Хоразм вилояти Боғот туманида жойлашган бўлиб, у ерда 4 та видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Янги ўқув йилидан ота-онаси йўқ қизлар ва боқувчиси йўқ аёлларнинг контракт пуллари тўлаб берилади

Ўзбекистонда 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб берилади.

«Нимага ер берилмаслиги керак?». Русланбек Давлетов инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақида

Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.

2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож қилинган ёки мақсадсиз бериб юборилган

2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилгани маълум қилинди. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Air Astana Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясига Туркистон — Тошкент — Туркистон ва Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Муборак тумани ҳокими ишдан олинди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги йиғилишда Муборак тумани ҳокими Улуғбек Эрназаров лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнини Қарши тумани ҳокимининг ўринбосари Акрам Aрипов эгаллади.

Чироқчида «свет» ўчиши муаммолари сабабли аҳоли поезд йўлини тўсиб қўйди

Чироқчи тумани «Айратом» қишлоғи аҳолиси электр энергияси таъминоти қониқарсиз бўлганлиги сабаб поезд йўлини тўсиб қўйди. «Ўзбекистон темир йўллари» бунга туман ҳокими ушбу муаммони ҳал қилиш учун қишлоқ аҳолиси билан учрашмаганлиги сабаб бўлганлигини таъкидлади. Туман ҳоқимлиги эса темирйўл тўсиб қўйилган пайтда ҳоким бошқа маҳаллага кетаётгани ва воқеадан хабар топгач, ҳудудга борганини айтмоқда.

ЙҲХБ Тошкентда Spark устига реклама баннери қулаган ҳолат юзасидан суриштирув ўтказмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Spark автомобили устига демонтаж қилинаётган реклама баннери қулаганлиги ҳолати юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Текширув якуни бўйича вазиятга ҳуқуқий баҳо берилади.

Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри директори этиб тайинланди. Театрнинг собиқ директори Мирза Азизов 16 апрель куни 58 ёшида вафот этган эди.

Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда автомобиль ишлаб чиқаришни кўзламоқда

Биринчи Ўзбекистон — Тожикистон инвестициявий форуми Бохтарда бўлиб ўтди. Унда 50 млн долларлик устав капиталига эга Ўзбекистон — Тожикистон жамғармаси ташкил этилгани маълум қилинди. Форум якунида автомобиль ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича битимлар ҳам имзоланди.

Тошкентдаги каналларда икки киши чўкиб кетди

Тошкентда эҳтиётсизлиги туфайли Дамаши каналига тушиб, чўкиб кетган ўспириннинг жасади қидирилмоқда. Бундан ташқари, пойтахтнинг Бўзсу каналида чўкиб кетаётган қизни қутқариб, аммо ўзи сувдан чиқолмаган фуқарони қидириш ишлари ҳам давом этмоқда.

Нукусдаги ғишт заводида ишлайдиган маҳбусларга 3 ойдан бери ойлик берилмагани аниқланди

Қорақалпоғистоннинг Нукус туманидаги ғишт заводларидан бирида меҳнат қилаётган маҳбусларга март-май ойлари учун иш ҳақлари тўлаб берилмагани аниқланди. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) аралашуви билан маҳкумларнинг ойлик маошлари тўлаб берилишига эришилди.

3−7 июнь кунлари Тошкентда уч асрнинг максимал ҳаво ҳароратлари рекорди янгиланди

Июнь ойи бошида Тошкент шаҳрида кузатилган максимал ҳаво ҳарорати деярли ўтган аср бошлари ва XIX аср охирларида ушбу кунларда қайд этилган максимумларни янгилади.

Тошкентда ташқи реклама объектларига мораторий бекор қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши 31 декабргача эълон қилинган ташқи реклама объектларини жойлаштириш, ўрнатиш, ўзгартириш ва паспортларининг берилишига мораторийни бекор қилди. Кенгаш 4 июнда аввалги қарорига ўзгартиришлар киритган, аммо бу ҳақда ҳали эълон қилинмаган.

Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади

10 июндан бошлаб сешанба ва пайшанба кунлари Тошкентдан Москвага яна иккита мунтазам рейслар йўлга қўйилади. Қўшимча рейслар сешанба куни Uzbekistan Airways томонидан ва пайшанба куни «Аэрофлот» томонидан амалга оширилади.

Тошкентда ФВВ ходими фуқароларни қутқариш вақтида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида икки нафар фуқарони қутқариш вақтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ва Қатар ўзаро авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон ва Қатар «Доҳа-Тошкент-Доҳа» йўналишида тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйишни назарда тутувчи битимни имзолади.