ЙТҲ 10 июнь куни соат 22:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган, дея хабар бермоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.

Маълумотга кўра, ҳайдовчи, Ф.Э. (1983 й. т.) Lacetti автомобилини бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, А.Т. (1976 й.т) бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Оқибатда Lacetti автомобили ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.