Шаҳар ҳокимлиги Рақамли ривожланиш департаменти (РРД) таклифи билан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида ҳайдовчилар учун маълумотлар акс этадиган экран ёки ўзгарувчан маълумот таблосини ўрнатди. РРД ўзгарувчан маълумот таблоси пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантиришнинг бир қисми эканлигини таъкидлади. Улар бутун шаҳарни шундай таблолар билан қамраб олишни режалаштирмоқда.

«Газета.uz» урбанистларга бундай таблолар керакми ёки улар ҳайдовчиларни чалғитадими, деган савол билан юзланди.

Интернетдаги суратлардан кўришимиз мумкинки ўзгарувчан маълумот таблолари бутун дунё шаҳарларида магистралларда ўрнатилади. Россиялик урбанист ва блогер Аркадий Гершман ҳайдовчиларни кутаётган муаммолар ҳақида олдиндан хабардор қилиш учун автомагистраллар ва қишлоқ йўлларига бундай экранларни ўрнатиш афзалроқ эканини тасдиқлади.

Шосседаги ўзгарувчан маълумот таблоси. Фото: Википедия.Шосседаги ўзгарувчан маълумот таблоси. Фото: Википедия.

«Шаҳар четидаги автомагистраль шаҳардаги йўллардан тезлиги юқорилиги билан фарқ қилади», — деб тушунтирди Аркадий Гершман. «Жуда тез-тез учрайдиган ҳолат — баъзи машиналар енгил тўқнашади, шундан сўнг улар ҳаракатланиш бўлагида қолади ва бошқа бир киши тўхташ ёки йўлни ўзгартиришга улгурмагани учун улар билан тўқнашади. Бундан ташқари, бахтсиз ҳодисани таҳлил қилиш (айбдорни аниқлаш, ҳайдовчиларни ўзаро баҳси) узоқ ва мураккаб вазифадир. Баъзида бундай ҳодисалар туфайли тирбандликлар жуда чўзилиб кетади ва ҳайдовчиларни 20−30 километр ва ундан кўпроқ масофадан айланма йўл излашлари учун олдиндан огоҳлантирган маъқул. Бу юкламани бир текис тақсимлаш ва тирбандликда вақтни беҳуда ўтказмаслик имконини беради»

Аркадий Гершманнинг сўзларига кўра, шаҳарда бундай таблоларни ўрнатишнинг афзалликларидан кўра кўпроқ камчиликлар мавжуд. Улкан LED дисплейлар шаҳар ландшафтини катта қисмини эгаллаб олади ва уни бузади. Экранларни сотиб олиш, уларни ўрнатиш ва уларга хизмат кўрсатиш жуда кўп пул талаб қилади.

рақамли ривожланиш департаменти, электрон таблолар

«Шаҳарда ҳайдовчилар одатда навигаторлардан фойдаланадилар, бу эса йўлларда ҳаракатланишни осонлаштиради ва улар билдиришномаларни тезроқ оладилар», — дейди урбанист.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Тошкент транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа бюроси маслаҳатчиси, йўл ҳаракати бошқаруви мутахассиси Андрей Багиновнинг айтишича, Россияда ўзгарувчан маълумот таблолари кўпроқ аҳоли пунктларидан ташқарида жойлашган. Улар ҳайдовчиларни ҳозирги йўл ҳолати ҳақида хабардор қилади. Катта шаҳарларда таблолар шаҳар магистраллари бўйлаб маълум вақт оралиғида ёки мураккаб чорраҳалардан олдин жойлашган.

Андрей Багиновнинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда Россия йўл хизматларида мобил динамик маълумотлар тахтаси ва ўзгарувчан маълумот белгиларидан кўпроқ фойдаланилмоқда.

Фото: ДорплюсФото: Дорплюс

Улар қурилиш майдончалари яқинида ва таъмирлаш ишлари олиб бориладиган жойларда ўрнатилади. Бундай ҳудудларда иш муносабати билан транспорт ҳаракати ўзгариши мумкин. Кўпинча технология ҳайдовчиларни яқинлашиб келаётган ўзгаришлар ҳақида огоҳлантириш учун иш бошланишидан олдин қўлланилади. Мобил таблолар оммавий тадбирларда ҳам қўлланилади. Улар йўл ёпиқлигини ёки пиёдалар қаерга бориши кераклигини кўрсатади. Бу навигация ва хавфсизлик назоратини соддалаштиради.

Андрей Багиновнинг қўшимча қилишича, шаҳарларда электрон таблолар транспорт оқимини пассив бошқариши мумкин. Бироқ, бундай технологиялар ҳаракатни ташкил этиш ва унинг хавфсизлигини оширишда самарали бўлиши учун таблолар давлат стандартларига мос келиши керак ва улар шаҳар қурилиш нормаларига мувофиқ ўрнатилиши керак. Бунда экраннинг ёрқинлигини, белги ва матнларнинг ўлчамини, шунингдек, дисплейнинг ердан баландлиги ва йўлдаги бошқа объектлар — светофорлар, йўл белгилари ва бошқалардан масофани ҳисобга олиш керак.

«Ҳеч ким ўз деразаси тагида ҳафтада 7 кун 24 соат экран порлашини хоҳламайди. Шунинг учун таблоларни ўрнатишда турар-жой биноларининг яқинлигини ҳам ҳисобга олиш керак», — деди Андрей Багинов.

Шаҳарсозлик бўйича мутахассис Бобур Сирожевнинг фикрича, таблолар йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш учун видеокамералар ўрнатиладиган устунлар каби «П» шаклидаги консоллардан фойдаланади.

рақамли ривожланиш департаменти, электрон таблолар

«Кейин бу конструкцияларга бир кун келиб ишланай қоладиган LED панеллар ўрнатилади. Уларни созлаш ва долзарб маълумотларни намойиш қилиш фойдали бўлади, чунки устунлар аллақачон мавжуд ва уларда экранлар ўрнатилган», — деди Бобур Сиражев.

Бироқ, урбанистларнинг таблода намойиш этилиши режалаштирилган контентга эътирозларибор. Рақамли ривожланиш бўлими аллақачон таблолар бўйича 10 дан ортиқ турдаги маълумотларни намойиш этмоқда. Буларга диспетчерлик хизматларининг алоқалари, об-ҳаво маълумотлари, тез ёрдам машиналарига йўл бериш кераклиги ҳақидаги эслатма, ижтимоий тармоқлардаги ҳайдовчилар гуруҳларининг хабарлари, шунингдек, турли статистик маълумотлар — қанча дарахт бетондан тозалангани, қайси автомобиль моделлари кўпроқ бахтсиз ҳодисаларга дучор бўлиши каби маълумотлар киради.

рақамли ривожланиш департаменти, электрон таблолар

рақамли ривожланиш департаменти, электрон таблолар

рақамли ривожланиш департаменти, электрон таблолар

Урбанистларнинг фикрича, контент миқдорини камайтириш мумкин, бунда фақат энг муҳимларини қолдирилади. Уларнинг таъкидлашича, табло одатда бирон ҳодисадан ҳайдовчиларни олдиндан хабардор қилиш керак бўлганда ёқилади. Уни ишлаётганини билдириш учун кичик нуқта ёки соат намойиш этиб турилади. Аркадий Гершманнинг сўзларига кўра, турли хил маълумотларнинг чиқишини оддий шаҳар реклама таблоларига ёки ижтимоий тармоқларга ўтказиши мумкин.

Бобур Сиражев таблоларни пўлат конструкцияли устунларга ўрнатиш ўрнига йўл ўтказгичларнинг олд қисмлари ва туннелларнинг юқори қисмига ўрнатишни маслаҳат берди. Бу «П» шаклидаги конструкцияга таблоларни ўрнатиш харажатларни камайтириши мумкин. Бундан ташқари, пўлат конструкциялар шаҳар атрофини визуал равишда «ифлослантиради».

рақамли ривожланиш департаменти, электрон таблолар

Мутахассислар ўзгарувчан маълумотлар таблоларининг ўрнатилишини автомобиль йўллари учун яхши янгилик деб ҳисоблашади. Улар шаҳарларда масъул идоралардан йўл ҳаракатини ташкил этишдаги мавжуд қуйидаги муаммоларга эътибор беришни сўрашди: йўллар сифати, светофорни тартибга солиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишида йўл ҳаракати хавфсизлиги назорати.

«Худдики биз араванинг ғилдирагини йўқотдик, аммо уни қидириш ўрнига двигателни янгилашга қарор қиляпмиз», — дея хулоса қилди Андрей Багинов.