13 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл туманидан ўтган М-39 халқаро автомобиль йўлининг 823-километрида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди, дея хабар бермоқда ИИВ «Севимли» телеканали «Замон» информацион дастурига таяниб.

Малум бўлишича, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Д.А. йўл четга тўхтаган ва орқага ҳаракатланган вақтда пиёдани кўрмай қолиб, уриб юборди.

Оқибатда пиёда воқеа жойида вафот этди.