Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 35,8 млн кишига етди

Ўтган 9 ой давомида Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 549,7 мингга ошиб — 35,8 млн кишини ташкил этди. Қайд этилган никоҳлар сони пасайиши ҳисобига ажралишлар ҳам камайди. Қон айланиш тизими касалликларидан вафот этиш ҳолатлари эса кескин кўпайди.

Мирзиёев Умурзаковга иссиқхоналар муаммосини зудлик билан ҳал қилишни буюрди

Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга иссиқхоналар газдан узилган ҳолатни зудлик билан кўриб чиқишни буюрди. Пайшанба куни Энергетика вазирлиги шу куннинг ўзидаёқ газ таъминоти тикланганини маълум қилганди, кейинчалик бу хабар ўчирилди. Энди эса иссиқхоналарда 1 кун ичида газ тикланиши айтилмоқда.

«2022−2023 йилларда ҳеч бир иссиқхона газдан узилмайди». Сардор Умурзаков ҳам тадбиркорлар билан учрашди

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков ҳам тадбиркорлар билан учрашди. Якунда 2022−2023 йилларда ҳеч бир иссиқхоначи газдан узилмаслиги, 28 октябрь куни ҳамма иссиқхоналар газга уланиши айтилди. Қайси вилоятда иссиқхоначиларга газ берилмаса, тегишли Ҳудудгаз раҳбари ишдан бўшатилади.

Самарқандда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси Кенгашининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

У биринчи марта Россиядан ташқарида ўтказилмоқда. Мажлисда парламент аъзолари сайлов, референдум ва уларни кузатиш тўғрисидаги намунавий қонунларни кўриб чиқди.

Президент Европа Кенгаши раҳбари билан иқтисодиёт ва сўз эркинлигини муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилди.

Йил бошидан буён 395 минг россиялик, уларнинг ярмидан кўпроғи сўнгги уч ойда, Ўзбекистонга келди

Жорий йилнинг 9 ойида 395 мингдан ортиқ Россия фуқароси Ўзбекистонга келди, уларнинг 80,5 фоизи ички ишлар органларида рўйхатга олинган. Айни пайтда, россияликларнинг ярмидан кўпи сўнгги уч ой ичида кириб келган.

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧ ярим финалига чиқди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Фишер тасодифий шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. У исландиялик гроссмейстерни 4:0 ҳисобида, жаҳон чемпионлигига номзодни эса икки марта мағлуб этди.

Ўзбекистон ЕИ билан Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Европа кенгаши раҳбарлари кенгайтирилган шериклик борасидаги битим тезроқ имзоланишига умид билдирди. Улар инсон ҳуқуқлари бўйича ҳамкорликни кучайтириш, Транскаспий йўлаги орқали савдони кўпайтиришга келишиб олди. Афғонистон таҳдидлар манбаига айланмаслиги кераклиги таъкидланди.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси 1 ноябрдан 24/7 режимида ишлашни бошлайди

Миллий кутубхона 1 ноябрдан туну-кун ишлай бошлайди. Ушбу тартиб кутубхонанинг асосий ўқиш залларига жорий этилмайди.

Қонун муқаддимасида унга ўзгартириш киритиш зарурияти, сабаб ва мақсадлари тушунтирилади

Энди қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама унинг номи, муқаддимаси, ҳар бир моддаси бўйича алоҳида-алоҳида ўтказилади. Қонун муқаддимасида унга ўзгартириш киритиш зарурияти, сабаб ва мақсадлари тушунтирилади.

Қашқадарёда 35 та тарихий обида авария ҳолатида экани аниқланди

Бош прокуратура Қашқадарёда 18 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар ўрнатилганини аниқлади. Шунингдек, текширув давомида 382 та тарихий обидада муҳофаза белгилари йўқлиги, 35 таси таъмир талаб ҳолда экани, 49 тасида санитария қоидалари бузилгани маълум бўлди.

Октябрь ойининг сўнгги кунларида ёмғир ёғади

30−31 октябрь кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига ёмғир ёғади. Вилоятларда шамол тезлиги кучайиши мумкин. Ҳарорат +10…+13 даражагача пасаяди.

МБ раҳбари — валютани ечиб олаётганда банклар нега унинг келиб чиқиш манбасини текшириши ҳақида

Айрим банклар $1000 дан ортиқ валютани ечиб олишда уларнинг келиб чиқиш манбаларини сўрай бошлади. МБ раиси буни нақд валюта етказиб берувчи Нью-Йорк банкининг талаби билан изоҳлади. Шунингдек у, ўтказмаларнинг 60 фоизи нега $10 минг ёки ундан кўпроқ қийматдаги транзакциялар эканини тушунтирди.

Ангренда 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаган 8 киши жаримага тортилди

Тошкент вилоятида Экология бошқармаси ва ИИБ ходимлари рейд тадбири ўтказиб, 8 нафар фуқаро 60 дона саъвани тўр ёрдамида ноқонуний овлаётганини аниқлади. Уларнинг ҳар бирига 3 млн сўм жарима қўлланди. Қушлар табиатга учириб юборилди.

Фуқаролар махсус планшетлар орқали вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

Фуқароларни вақтинча турган жойи бўйича планшетлар орқали электрон рўйхатга олиш 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тажриба тариқасида ташкил этилади.

Нукусда Cobalt ҳайдовчиси машина рақамини ечиб олиб, хавфли манёврлар қилди

Қорақалпоғистонда ҳайдовчи Cobalt машинасининг давлат рақамини ечиб олиб, йўлда хавфли манёврлар қилди. Қоидабузарга нисбатан протокол тузилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.

Янгийўлда юк машинаси пиёдани уриб кетди

Тошкент вилоятида MAN юк машинаси орқага ҳаракатланаётган вақтда пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди.

ТошДАУ кадрларни бошқаришнинг замонавий технологияларини жорий этмоқда

Тошкент давлат аграр университети хорижий мутахассислар билан кадрлар активларини бошқариш тизимини ишлаб чиқди ва аудиторлик текширувларини ўтказди.

Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари ташкил этилади

Ўзбекистон ва Тожикистон халқаро аҳамиятга молик янги назорат-ўтказиш пунктларини очади. Хусусан, томонлар яқин келажакда «Бекобод» пункти фаолиятини янгилашга келишиб олди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Сўнгги вақтларда оғиздан тушмаётган Финляндия таълимининг муваффақият сири нимада?

Президент келгуси ўқув йилидан Қашқадарёдаги 48 та мактабда Финляндия таълим тизимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. «Газета.uz» Финляндия таълим тизимининг муваффақият сирлари, фин ва ўзбек мактабларида ўқув жараёнининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ҳақида таҳлилий материал тайёрлади.

«Йиллар ўтиб ўзбек тилини ўрганиш курсларини бошқалар учун эмас, ўзимиз учун қайта тиклашимизга тўғри келади»

Аҳмаджон Мелибоев 2019 йилда ўзининг мақоласида шундай деб ёзганди: Тил — тирик, ҳаракатчан вужуд, у ҳам худди инсон каби парваришга, эътибор, меҳрга муҳтож. Бу ҳақиқатни унутадиган бўлсак, йиллар ўтиб ўзбек тилини ўрганиш курсларини бошқалар учун эмас, ўзимиз учун қайта тиклашимизга тўғри келади.