Фарғона вилоятининг Фарғона туманида Nexia-2 ва Damas иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар қилди вилоят ИИБ матбуот хизмати.

2023 йилнинг 5 январь куни соат 11:00 ларда 2001 йилда туғилган фуқаро Р.М. бошқарувидаги Nexia-2 «Оқтепа» маҳалла ҳудудида 1966 йилда туғилган фуқаро М.Р. бошқарувидаги Damas русумли автомобиль билан тўқнашиб кетган.

йтҳ, фарғона

Оқибатда Damas ҳайдовчиси М.Р. олган тан жароҳати сабаб кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Фарғона туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.