9−11 январь кунлари А-373 «Тошкент — Ўш» автойўлининг «Қамчиқ» довони худудида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати хабар берди.

Қолаверса, довонда кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 1 -20 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши мумкин.

М-39 «Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз» автомобиль йўлининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмида ҳам қор ёғади.

Вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши, автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши кутилмоқда.