Давлат статистика қўмитаси «Статистика» интеграллашган ахборот тизимини (СИАТ) яратиб, унинг негизида siat.stat.uz портални ишга туширди.

Қўмита хабарида таъкидланганишича, тизим статистик манбаларни ягона маълумотлар омборига бирлаштириб, уларни жадвал, график, диаграмма ва картограммалар орқали визуал тарзда кўрсатиш имконини беради.

портал, статистика, статистика қўмитаси

Портал расмий статистик маълумотларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантиради ва маълум давр учун уни олиш имконини беради.

«СИАТ — расмий статистикани эълон қилиш ва уларни фойдаланувчилар томонидан қидириб топиш вақти 5−10 баробарга, алоҳида сўровлар асосидаги интеграция қилиш вақти эса 10 кундан 1 кунгача қисқартирилди. Ушбу тизим халқаро ташкилотлар, жумладан, Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланди», — дейилади хабарда.

портал, статистика, статистика қўмитаси

портал, статистика, статистика қўмитаси

Тизим ҳозирда 19 та йўналиш бўйича жами 1700 дан ортиқ расмий статистик кўрсаткичлар тўпламини, сўнгги 10 йилдаги вақт серияларини, шунингдек, сўнгги 30 йилдаги макро кўрсаткичларни ўз ичига олади.

Уларни турли форматларда (Excel, PDF и JPG) бепул кўриш мумкин. Бундан ташқари, учинчи томон хизматлари мустақил интеграция учун машинада ўқиладиган форматларда (CSV, JSON и XML) киришни таъминлайди.

Портал ўзбек, рус ва инглиз тилларида мавжуд.