Қишки таътил кунлари узайтирилиши муносабати билан Тошкент — Термиз — Тошкент ва Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Поездлар ҳаракати қуйидагича амалга оширилади:

  • 16 ва 18 январь кунлари 158-сонли Тошкент — Термиз йўналиши: Тошкент 21:42 — Термиз 11:41;
  • 17 ва 19 январь кунлари 157-сонли Термиз — Тошкент йўналиши: Термиз 15:10 — Тошкент 05:42;
  • 17 ва 20 январь кунлари 156-сонли Тошкент — Урганч йўналиши: Тошкент 00:05 — Урганч 14:23;
  • 17 ва 20 январь кунлари 155-сонли Урганч — Тошкент йўналиши: Урганч 17:35 — Тошкент 06:54.

Қолаверса, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда chipta.railway.uz сайти орқали ҳам харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилганди.