31 январь куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида зўрлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳақида хабар берилганди. Пойтахт Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ота-оналарга мурожаат билан чиқди.

Бошқарма ходимлари ва маҳалла фаоли марҳуманинг хонадонига бориб, хамдардлик билдирган.

Барча ота-оналардан фарзандларига мактабга олиб бориш ва қайтишда ўзлари ҳамроҳлик қилишлари, доимо алоқада бўлишлари сўралди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «в, з» (Айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб, ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда қасддан ўлдириш) бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш бўйича гумонланувчи шахс (29 ёшли эркак) Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган. У марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойиларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.

«Мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ва бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди», — дейилади Бош прокуратура хабарида.