Мижозларга ижобий шароитлар яратиш ва юқори сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида 2023 йил 31 январда «Агробанк» АТБ АҚШнинг энг йирик банкларидан бири — The Bank of New York Mellon (BNY Мellon) билан АҚШ долларида ҳисобварақ очиш билан вакиллик муносабатларини ўрнатди.

BNY Mellon банкида вакиллик ҳисобварағининг очилиши тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларни амалга ошириш, халқаро пул ўтказмалари хизматларини ривожлантириш ҳамда жаҳон молия бозорида банкнинг мақомини мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Реклама.