Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди

Шанба куни Ўзбекистонга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Кундузи ҳарорат барча жойларда +35 даражагача, жанубда +38 даражагача пасаяди.

Блогер Абдуқодир Мўминов 7 йил 3 ой муддатга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди блогер Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Суд қарорига нисбатан аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади

Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади.

Ўзбекистонда 400 га яқин лифтдан носоз ҳолатида фойдаланиб келинмоқда — сенатор

Ўзбекистонда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган 400 га яқин лифтдан ҳамон фойдаланиб келинмоқда. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.

Ўзбекистонда чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилади — Сенат

Ўзбекистонда чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилиб, ҳар гектарга сув сарфи технологик илғор давлатларга нисбатан 2−2,5 баробар кўп. Бу ҳақда Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Рақобат қўмитаси ZoodPay`га қарши иш очди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ZoodPay платформасига қарши ташкилотнинг 99 фоиз акцияси БААдаги Zooduz компаниясига сотилгани сабабли иш қўзғатди. Қўмита компанияга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарликни қўллаш чораларини кўради.

Тошкент ИИББ Freedom Payments компаниясида бўлган текширувга изоҳ берди

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Freedom Payments компаниясида бўлган текширув фуқароларнинг пластик картасидан 12 млрд сўм ўғирлангани бўйича терговга боғлиқлигини маълум қилди. Пул тўлов тизими орқали хорижга чиқиб кетган, шу сабаб органлар тергов тадбирларини ўтказмоқда, дейилади изоҳда.

Жамоатчилик фикри: «Сурхондарё ҳокими мансаб ваколатини суиистеъмол қилган»

Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжали тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос ва экспертлар «ҳоким педагогни ишдан олишга ҳаққи йўқ», «ҳокимларни таълимга умуман яқинлаштирмаслик керак» демоқда. «Ҳоким қамаб, вазир озод қилса, суднинг нима кераги бор?» деган савол ҳам берилди.

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили бўлди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили лавозимига тайинланди. У бунга қадар Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакил сифатида ишлаб келаётганди.

Cobalt, Lacetti ва Damas учун шартнома тузиш қайта тикланди. Янги комплектациялар тақдим этилди

UzAuto Motor етти ойдан кўпроқ вақт ўтгач, Cobalt, Lacetti ва Damas учун шартнома тузишни қайта бошлади, шунингдек, Style Plus приставкали янги комплектацияларни тақдим этди. Автомобилларни топшириш вақтини қисқартириш учун компания «ишлаб чиқариш жадвали бўйича сотиш тизими»ни жорий қилмоқда.

Кучли таъсир кўрсатувчи «прегабалин» препаратини тарқатиб келган гуруҳ фош қилинди

ДХХ ва Божхона қўмитаси Хитойдан почта орқали кучли таъсир кўрсатадиган «прегабалин» препаратини олиб кириб, ижтимоий тармоқлар орқали сотиб келган гуруҳни фош қилди. 75,7 кг препарат мусодара қилинди.

Чирчиқдаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери трактор ишлаб чиқаришни бошлади

Чирчиқдаги қишлоқ хўжалиги машинасозлиги кластери тракторлар ишлаб чиқаришни бошлади, маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоизни ташкил этмоқда. Завод йилига 15 мингта трактор, тиркама ва бошқа техникаларни ишлаб чиқариш қувватига эга.

PowerChina компанияси Андижонда 400 млн долларлик қуёш фотоэлектр станцияси қуради

Хитойнинг PowerChina компанияси Андижонда қиймати 400 млн долларлик 400 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қуради. Компания Энергетика вазирлиги билан тендерсиз шартнома имзолади. Энергетика вазири лойиҳалар нима сабабдан бевосита музокаралар орқали амалга оширилаётганини тушунтирди.

Марказий банк регулятор номидан одамларни алдашга уриниш ҳолати кузатилаётганидан огоҳлантирди

Марказий банк Telegram`да регулятор номидан сохта канал очиб, фуқароларни алдашга уриниш ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди. «Марказий банк тижорат фаолияти билан шуғулланмайди, шу жумладан, жисмоний шахсларга кредит ажратмайди ёки молиявий ёрдам кўрсатмайди», дейилади регулятор хабарида.

Тошкентдаги туғуруқхонада эгизак чақалоқлар вафот этди

Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғруқ комплексида эгизак чақалоқлар вафот этди. Болалар онаси бунга акушер-гинекологнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлганини айтмоқда.