Пойтахт прокуратураси Тошкент шаҳрида 6-сонли туғруқхона акушер-гинекологининг эҳтиётсизлиги сабабли эгизак чақалоқлар вафот этгани ҳақидаги хабар юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 22 июнь куни Мирзо Улуғбек туманида жойлашган шаҳар 6-сонли туғруқ комплексида 26 ёшли аёл Д.Ш. 26 ҳафталик муддатидан олдин эгизак чақалоқлар дунёга келтирган.

Бироқ, иш ҳужжатларига кўра, эртаси куни аёлнинг фарзандлари туғруқхонада вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув давом этмоқда, дейилади хабарда.