Жамият

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда
1 апрель 2021, 16:53

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юриш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда

«Менинг фикрим» порталида ҳайдовчилик гувоҳномаси ёнида бўлмай транспорт бошқарган ҳайдовчиларга жарима қўллаш тартибини бекор қилиш таклиф этилди. Унинг ўрнига, ҳужжатларни планшет орқали текшириш мумкинлиги айтилмоқда. Таклиф Қонунчилик палатасида кўриб чиқилиши учун керакли 10 мингдан ортиқ овоз тўплаган.

Муҳтож оилалар учун қурилган арзон уйларни ҳокимият ишчилари олган — Зойир Мирзаев
1 апрель 2021, 15:38

Муҳтож оилалар учун қурилган арзон уйларни ҳокимият ишчилари олган — Зойир Мирзаев

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қаршида қурилган арзон уйларнинг катта қисмини ҳокимият ишчилари олганини маълум қилди. «Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.

Самарқандда талабадан $500 сўраган декан ўринбосари ушланди
1 апрель 2021, 14:02

Самарқандда талабадан $500 сўраган декан ўринбосари ушланди

Самарқанд давлат университетида декан ўринбосари 1 курс талабасидан 500 АҚШ доллари сўраган. Маълум бўлишича, у талабанинг оралиқ назорат ишини ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган.

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди (фото)
1 апрель 2021, 12:12

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш бошланди (фото)

Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёни бошланди. «Газета.uz» Миробод туманидаги 1-сонли поликлиникада бўлиб, вакцинация жараёнини кузатди. Бу ерда биринчи бўлиб бош шифокор эмланди. Фуқаролар AstraZeneca ва хитой-ўзбек ZF-UZ-VAС2001 вакциналаридан бирини танлашлари мумкин.

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди
1 апрель 2021, 10:34 1

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олди

Тошкентда ҳайдовчиси тезликни ошириб юборган Cobalt йўлнинг тўсиқ устидан учиб ўтиб, Lacetti билан тўқнашган. Икки киши ҳалок бўлган. ЙҲХББ хабар беришича, жамоат қоидабузарнинг ҳаракатларини «кескин қоралади».

Сўх-Риштон йўли очилади
1 апрель 2021, 10:27

Сўх-Риштон йўли очилади

Фарғона вилоятидаги Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўлнинг очилиши режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишдаги чегара назорат-ўтказиш пунктлари тайёр ҳолатга келтирилди.

Амир Темур хиёбонидаги калтакланиш расман тасдиқланди
1 апрель 2021, 09:57

Амир Темур хиёбонидаги калтакланиш расман тасдиқланди

Пойтахт Ички ишлар бошқармаси якшанба куни Тошкент марказида икки фуқаро калтакланганини тасдиқловчи видеони эълон қилди. Бир гуруҳ эркаклар кўчадан ўтаётганларни ЛГБТ тарафдорлари деб қабул қилишган.

АОКА блогерлар ва интернет нашрларининг чиқишлари бўйича хулосаларини тайёрламоқда
31 март 2021, 17:53

АОКА блогерлар ва интернет нашрларининг чиқишлари бўйича хулосаларини тайёрламоқда

АОКА 28 март куни калтакланган блогер Миразиз Бозоровнинг хатти-ҳаракатлари тўғрисида алоҳида хулоса тайёрлаганлигини маълум қилди. Шунингдек, ЛГБТ ва сўнгги кунлардаги воқеалар ҳақида фикр билдирилган жамият ва интернет фаоллари позициялари юзасидан хулосаларини эълон қилади.

Туман ҳокимларининг ойлиги 5−6 млн атрофида — Сергели ҳокими
31 март 2021, 17:44 2

Туман ҳокимларининг ойлиги 5−6 млн атрофида — Сергели ҳокими

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровнинг айтишича, туман ҳокимларининг ойлик маоши 5 млндан 6 млн сўмгача бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у ўзига ходимлари билан бир ҳил миқдорда рағбат пули ажратишини айтиб ўтди.

Ўзбекистондаги масжидлар Рамазон ойи ва Таровеҳ намозларига тайёрланмоқда
31 март 2021, 16:32

Ўзбекистондаги масжидлар Рамазон ойи ва Таровеҳ намозларига тайёрланмоқда

Рамазон ойининг кириб келишига республика бўйлаб масжидларда тайёргарликлар бошланди. Таровеҳ намозлари учун шарт-шароитларни ҳозирлаш мақсадида 10 апрелда «Озодалик куни» ўтказилади.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
31 март 2021, 16:13

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг расми курси 10,68 сўмга кўтарилди ва жами 10 485,66 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Контейнерга кўчиб ўтиш учун айб иш қилганим йўқ — Сергели тумани ҳокими
31 март 2021, 16:00

Контейнерга кўчиб ўтиш учун айб иш қилганим йўқ — Сергели тумани ҳокими

Сергели тумани ҳокими контейнерга кўчиб ўтмаслигини ва бу учун «айб иш қилмаганини» маълум қилди. Унинг таъкидлашича, президент ҳамма контейнерга кўчиш кераклиги ҳақида айтмаган. «Лекин одамга ишлаши ва яшаши учун контейнер қулай бўлса, нега ундай қилмаслиги керак?» — деди туман ҳокими.

Яна 3,5 миллион хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинади — Соғлиқни сақлаш вазири
31 март 2021, 15:06

Яна 3,5 миллион хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинади — Соғлиқни сақлаш вазири

Ўзбекистонга май-июнь ойларида COVAX дастури доирасида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида 3,5 миллион доза ўзбек-хитой вакциналари олиб келинади. Шунингдек, Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда.

Прокуратура Андрей Кубатиннинг ўлими бўйича жиноий иш очишни рад этди
31 март 2021, 12:33

Прокуратура Андрей Кубатиннинг ўлими бўйича жиноий иш очишни рад этди

Шарқшунос олим Андрей Кубатин коронавирус асоратлари туфайли вафот этганидан сўнг, унинг опаси Зангиота касалхонаси тиббиёт ходимларининг ҳаракатларини баҳолашни прокуратурадан сўраган эди. Прокуратура жиноий иш қўзғатишни рад этди. Текширув натижаларига кўра, ташхис тўғри қўйилган ва даволаш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсиялари асосида амалга оширилган.

«Фотосурат — бу менинг хотирам». Жанна Шаталина — кўча фотосуратларининг ранги ва маъноси ҳақида
31 март 2021, 12:26

«Фотосурат — бу менинг хотирам». Жанна Шаталина — кўча фотосуратларининг ранги ва маъноси ҳақида

«Биз кўп нарсаларни билмаймиз ва кундалик ҳаётда кўрмаймиз». Ҳаваскор фотосуратчи Жанна Шаталина фотосуратлар, ранглар ва тарих ҳақидаги тасаввурлари ҳақида сўзлайди.

Оммавий тартибсизлик ва зўравонликка даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади
31 март 2021, 11:57

Оммавий тартибсизлик ва зўравонликка даъват қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Оммавий тартибсизликлар ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга чақирганлар 100 млн сўмгача жаримага тортилиши ёки маълум муддатга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин бўлади.

Қонунчилик ҳужжатларини бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди
31 март 2021, 11:44

Қонунчилик ҳужжатларини бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун билан белгиланган янги тартибга кўра, қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга даъват қилганлик учун 20 млн сўмгача миқдорда жарима қўлланилади.

Президентни интернетда ҳақоратлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
31 март 2021, 11:32

Президентни интернетда ҳақоратлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Интернетда Ўзбекистон президентини ҳақоратлаганлик ёки унга туҳмат қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.

Ўзбекистонда кўчма кинотеатр платформаси йўлга қўйилди
31 март 2021, 11:02

Ўзбекистонда кўчма кинотеатр платформаси йўлга қўйилди

Вилоятлар бўйлаб ҳаракатланувчи «Синемобил» платформаси ташкил этилди. Самарқанд вилояти қишлоқларида мазкур кўчма кинотеатрда фильмлар намойиши бўлиб ўтди.

Комил Алламжонов ЛГБТ мавзусини ёритишни тўхтатишга чақирди
31 март 2021, 09:46

Комил Алламжонов ЛГБТ мавзусини ёритишни тўхтатишга чақирди

Комил Алламжонов «Ўзбекистонга бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олиши керак» дея таъкидлади. Унинг фикрига кўра, бесоқолбозликка қарши қонунлар юмшатилган тақдирда ҳам, улар қоғозда қолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг