31 март куни Қашқадарё вилояти Қамаши туман «Баландчайла» МФЙ ҳудудида сектор раҳбарлари, масъул идора раҳбарлари ва ташкилот вакилларининг халқ олдидаги ҳисоботи бўлиб ўтди.

Унда сўз олган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев туманда қурилиши мўлжалланган кўпқаватли арзон уй-жойларни ажратишда биринчи навбатда жамоатчилик вакиллари, оқсоқоллар билан маслаҳатлашиб уйларни ҳақиқий эгасига беришни, Қарши шаҳрида қурилган уй-жойларни кимларга берилгани ва яна ўзининг ташаббуси билан ҳақиқий эгаларига топширилганини мисол тариқасида айтиб ўтди.

«Қашқадарёга янги тайинланган пайтим Қарши шаҳрида қурилган арзон уй-жойларни эгаларини суриштирганимда, 92 та хонадондан 23 тасини ҳокимиятни ишчилари олган бўлиб чиққан. Барчасини чақириб, шармандасини чиқариб, оддий фуқароларга олиб берганмиз», — деди у.