Самарқанд давлат университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари 35 ёшли Ш. П. ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Ш. И. нинг психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига $500 олмоқчи бўлган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Декан ўринбосари 30 март куни соат 16:00да пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.

Тадбир давомида, Ш. П. дан 500 АҚШ доллар пул маблағлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Ш. П. га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.