30 март куни президент томонидан имзоланган қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига қўшимча киритилди.

Унга кўра, қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (ҳозирги БҲМ миқдорига кўра 14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун 31 мартдан кучга киради.