Жамият

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди
5 апрель 2021, 20:42 1

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди

Уч йил давомида қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган Қонликўлдаги 1-ДМТТ директори суд томонидан лавозимига қайта тикланган. Бундан норози бўлган тарбиячилар намойиш ўтказди. Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги боғча мудирасини қайтадан лавозимидан четлаштирди.

Собиқ бош инфекционист Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди
5 апрель 2021, 19:30

Собиқ бош инфекционист Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг собиқ бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан қарийб 3,5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Тошкентда ИИБда сўроқ қилингандан сўнг вафот этган фуқаро юзасидан расмий муносабат билдирилди
5 апрель 2021, 17:33 2

Тошкентда ИИБда сўроқ қилингандан сўнг вафот этган фуқаро юзасидан расмий муносабат билдирилди

Тошкентнинг Юнусобод туманида кечки пайт 3 нафар фуқаро ИИБга сўров учун олиб келинган. Фуқаролар қўйиб юборилгандан кейин тахминан 6 соатлардан сўнг улардан бирининг мурдаси топилган. Суд-тиббиёт экспертизасида марҳумнинг бир нечта касалликлари бўлгани аниқланди.

Ҳокимликдаги машиналар четдан келадиган меҳмонлар учун керак — Шавкат Aбдураззоқов
5 апрель 2021, 16:18

Ҳокимликдаги машиналар четдан келадиган меҳмонлар учун керак — Шавкат Aбдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов ҳокимликдаги қимматбаҳо машиналар четдан келадиган меҳмонлар учун кераклигини таъкидлади. У бу орқали кўплаб инвестициялар келиши мумкинлигига урғу қаратди.

Тошкентда иситиш мавсуми 7 апрелдан якунланади
5 апрель 2021, 16:00

Тошкентда иситиш мавсуми 7 апрелдан якунланади

Пойтахт ҳокимининг қарорига мувофиқ, 7 апрелдан Тошкентда иситиш мавсуми якунланади.

Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди
5 апрель 2021, 15:52

Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс ушланди

Навоий шаҳрида ўзига тегишли бўлмаган 200 кв/метр ер майдонини 150 минг AҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор шахс қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлади
5 апрель 2021, 15:13

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ бўлади

Ўзбекистонда ҳафта давомида республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши, бунинг оқибатида об-ҳаво ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати марказий, шарқий ҳудудларда кундузи 23−26° илиқгача, шимолда ва жанубда 27−32° илиқгача кўтарилади.

Интернетдаги негатив фикрлар бекорчиликдан келиб чиқади — Наманган вилояти ҳокими
5 апрель 2021, 15:05

Интернетдаги негатив фикрлар бекорчиликдан келиб чиқади — Наманган вилояти ҳокими

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов интернетда ёзиладиган негатив фикр-мулоҳазалар бекорчиликдан келиб чиқишини айтди. У контейнерда яшаётган жойда инсонлар Facebook ва интернет нималигини билмаслигини таъкидлади.

АҚШ Гуантанамо қамоқхонасидаги энг махфий объектлардан бирини ёпди
5 апрель 2021, 14:08

АҚШ Гуантанамо қамоқхонасидаги энг махфий объектлардан бирини ёпди

АҚШ Кубанинг Гуантанамо префектурасидаги қамоқхонасининг энг махфий бўлими ҳисобланадиган 7-лагерни ёпди. Эндиликда қамоқхонадаги барча маҳбуслар иккита лагерда (бунгача учта лагерда сақланган) сақланади, бу эса «қамоқхона харажатларини» камайтиради.

Андижонда 50 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
5 апрель 2021, 11:59

Андижонда 50 минг долларга ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

50 минг долларга Андижон шаҳар шимолий саноат ҳудудидан ер олиб беришни ваъда қилган шахс 20 минг долларни олган вақтида ушланди. У ерни юқори лавозимдаги танишлари орқали олиб беришини айтган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.

ДХХ 2020 йилда Ўзбекистонда иккита терактнинг олдини олди
5 апрель 2021, 11:32

ДХХ 2020 йилда Ўзбекистонда иккита терактнинг олдини олди

2020 йилда Давлат хавфсизлик хизмати органлари тўртта терактнинг олдини олди, улардан иккитаси Ўзбекистонда, яна иккитаси МДҲ мамлакатларида амалга оширилиши режалаштирилган эди. Бундан ташқари, 67 та яширин гуруҳ фаолиятига чек қўйилди, 594 та қурол ноқонуний муомаладан чиқарилди.

Андижонда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
5 апрель 2021, 10:08

Андижонда 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 4 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 2 киши жароҳатланди.

Наманганда боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этди
5 апрель 2021, 09:19

Наманганда боғча тарбияланувчиси иссиқ сувдан куйиб вафот этди

Наманган вилоятидаги махсус боғча тарбияланувчиси иссиқ сув жўмрагини очиб юбориши натижасида 70% куйиш тан жароҳатидан вафот этди. Бола ақлий ривожланиши орқада қолиш ташхиси билан тарбияланиб келгани маълум бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди
4 апрель 2021, 21:05

Ўзбекистонлик талабаларга Россияга қайтишга рухсат берилди

Россия ҳукумати яна олтита мамлакат, шу жумладан Ўзбекистондан бўлган талабаларга ўқишларини давом эттиришлари учун мамлакатга қайтиб келишига рухсат берди. Бунинг учун бир қатор қоидалар белгиланган.

30 минг доллар эвазига прокуратурага ишга жойлашни ваъда қилган шахс ушланди
4 апрель 2021, 17:07

30 минг доллар эвазига прокуратурага ишга жойлашни ваъда қилган шахс ушланди

Прокуратура органларига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс сўралган 30 минг доллардан 5 минг долларини олаётганида қўлга олинди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Шапиро вафот этди
4 апрель 2021, 03:47

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, ҳайкалтарош Яков Шапиро вафот этди

Таниқли ҳайкалтарош Яков Иосифович Шапиро 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди. У Тошкентдаги Максим Горький, Шота Руставели, Ҳамид Олимжон ҳайкаллари, бир қатор архитектура-ҳайкалтарошлик ансамбллари, хусусан, «Космонавтлар» метро станциясидаги композиция ва бошқа ёдгорликлар ижодкори ҳисобланади.

ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантирди
3 апрель 2021, 16:35

ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан огоҳлантирди

Интернетда асли ироқлик, курд миллатига мансуб Мулло Маҳмуд Ҳасан Алий Калак Курдистонийнинг Ўзбекистонга келгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. ССВ сохта «табиблар» таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Наркотик моддалари рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин
3 апрель 2021, 15:40

Наркотик моддалари рекламаси ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин

АОКА ва Ички ишлар вазирлиги наркотик моддалар рекламаси ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг учта туманида «бу каби рекламалар кўпайиб кетгани» ҳақида хабар тарқалган эди.

Хитой-ўзбек вакцинасининг ножўя таъсирлари қандай бўлиши мумкин?
3 апрель 2021, 14:52

Хитой-ўзбек вакцинасининг ножўя таъсирлари қандай бўлиши мумкин?

Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олганларда иситма, аллергик реакциялар ва укол қилинган жойда қизариш кузатилиши мумкин, дея маълум қилди инновацион ривожланиш вазири ўринбосари.

ЙПХ ходимига ҳужум қилмоқчи бўлган ҳайдовчи 15 суткага қамалди
3 апрель 2021, 12:35

ЙПХ ходимига ҳужум қилмоқчи бўлган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Тошкент вилоятида ҳайдовчи қизил чироққа ўтиб кетганлиги учун уни тўхтатган ЙПХ ҳодимига ҳужжатларни кўрсатишдан бош тортган. Маъмурий баённома расмийлаштирилганда, ҳайдовчи инспекторга тош билан ҳужум қилмоқчи бўлади. Фуқарога нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг