Тошкентда иситиш мавсуми якунланади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

5 апрель куни Тошкент шаҳар ҳокимининг «Тошкент шаҳрида 2020−2021 йилдаги иситиш мавсумини якунлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 7 апрелдан пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчилар учун иситиш мавсуми якунланиб, 2021−2022 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари бошланади.