4 апрелда кундуз куни ва 5 апрелда кечаси Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келди, дея хабар берди Ўзгидромет. Республика бўйича барча жойларда ёмғир ёғди, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлди. Баланд тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланди.

Баъзи жойларда шамол 15−20 м/с гача кучайди, айрим пунктларда эса кучайиш 22−25 м/с гача бўлди.

Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳавонинг ўзгариб туриши, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, марказий ва шарқий ҳудудларда ҳаво 15−17° илиқгача, шимолий ва жанубий ҳудудларда 20−25° илиқгача исийди.

6 апрелда республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18−20° илиқгача исийди ва меъёрий қийматларга яқинлашади.

7−9 апрелда илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 23−26° илиқгача, шимолда ва жанубда 27−32° илиқгача аста-секин кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2−3° га кўпдир.

5−9 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор, дея огоҳлантиришмоқда синоптиклар.