Навоийда 150 минг долларга ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган мансабдор шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.

Ғ. исмли мансабдор шахс Навоий шаҳридаги ўзига тегишли бўлмаган 200 кв/метр ер майдонини 150 минг AҚШ доллари эвазига бошқа бир фуқарога сотишни ваъда қилган.

Фуқаро Ғ. ушбу маблағдан 70 минг AҚШ долларини олаётган пайтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.