Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов Kun.uz нашрига берган интервюсида интернетда ёзиладиган негатив фикр-мулоҳазаларга тўхталиб ўтди.

У контейнерда яшаётган жойда инсонлар Facebook ва интернет нималигини билмаслигини таъкидлади.

«Ўзим ҳам Facebook`ни кузатаман. Ҳар хил фикрлар бор. Уларнинг ичидан олиш мумкин бўлган фикрлар ҳам бор. Негатив фикрлар ҳақида айтадиган бўлсам, мен бу ерга келганимдан бери хулоса чиқардим, кўпчиликдан „Facebook`ни, интернет биласизми?“, деб сўрайман. „Нима у?“, дея жавоб беришади. Демак, бизнинг бу ерларда юришимиз тўғрилигига, Facebook`да „Бу пиар“ деб ёзиладиган изоҳларга эътибор бермасликка қарор қилдим. Бу ерда бирор киши Facebook кўрмас экан, буни ҳақиқий муаммони ичида ўтирган одам ёзмаяпти, уни ташқаридан кимлардир ёзяпти. Булар [шу ердаги одамлар — таҳр.] билан юзма-юз гаплашишим керак экан, деган хулосага келдим», — деди Абдураззоқов.

Ҳокимнинг айтишича, негатив изоҳлар бекорчиликдан келиб чиқади.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

«Бекорчиликдан ҳар хил фикр чиқади, иши бор инсон бир кунда 10 марталаб изоҳ ёзмайди-ку, агар фаолияти блогерлик бўлмаса», — дейди Наманган вилояти ҳокими.