Сирдарёнинг Гулистон шаҳрида ҳокимият захирасидаги ерни бошқа бир шахсга ноқонуний олиб беришга уринган икки киши 300 минг доллар талаб қилиб, шундан 50 минг долларини олганда ушланди. ДХХга кўра, жиноий ишга 2018−2021 йилларда Гулистон туманини бошқарган Шавкат Ғафуров ҳам алоқадор бўлган.
Деҳқонобод туманидаги калий заводи сизот сувларни сойга оқизгани маълум бўлди. Экология вазирлиги заводга нисбатан 363 млн сўм компенсация тўлови белгилади ва 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берди.
ANORBANK томонидан ўтказилган ўйиннинг биринчи босқичи якунланиши муносабати билан банк ва eMaktab вакиллари ғолиб бўлган мактаб ўқувчиларига совринларни топширди.
Қонунчилик палатаси депутатлари болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация ва буллинг қўшишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қонун билан болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф этилмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари визасиз киришлари мумкин бўлган 31 давлат рўйхатини эълон қилди. Бундан ташқари кириб келганда виза олиш керак бўлган ва электрон виза олиш мумкин бўлган давлатлар рўйхати ҳам келтириб ўтилди.
Бойсун туманида бир оиланинг 6 аъзоси ис газидан заҳарланди. Оқибатда ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этди, аёл эса жонлантириш бўлимида қолмоқда. Терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
ДХХ Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 4 та ноқонуний майнинг ферма жами 1,3 млрд сўмлик электрни талон-торож қилганини аниқлади. Фермаларнинг бири 3 йилдан бери фаолият юритиб келаётган бўлган. Ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан ўғрилик моддаси бўйича жиноят иши очилди.
Аҳолини ҳаво ифлосланишидан хабардор қилиш бошланади, чет элдан туриб айрим нотариал битимларни расмийлаштириш мумкин бўлади, ёшлар раҳбарларга бириктирилади, «Қизлар академияси» ишга тушади, ногиронлиги борларга Uzbekistan.travel порталидан фойдаланиш имкони яратилади — 1 мартдан нималар ўзгаради?
Payme Business хизмати фойдаланувчилари мижозлардан тўловларни қабул қилишлари, шунингдек, бир иш куни ичида банк ҳисоб рақамига маблағларини ўтказишлари мумкин.
Тошкент шаҳри собиқ «Алгоритм» заводи ҳудудидаги мебель цехида кучли ёнғин содир бўлди. У беш соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Беш киши қутқарилди, ҳалок бўлганлар йўқ.
«Док-1 Макс» иши судига раислик қилувчи Мусо Юсуповга кўра, доридан заҳарланганлар сони аслида кўпроқ экани юзасидан мурожаатлар бўлган, бу бўйича тергов ўтказилмоқда. Шунингдек, яна бир неча шахс, жумладан, Фармагентлик раҳбари собиқ ўринбосари Эгамовга нисбатан тергов органига хабарнома юборилган.
«Док-1 Макс» иши бўйича суд ҳукми, нархи ошган Аи-80 бензини, Эрдоғанни туғилган куни билан табриклаган Мирзиёев, бразилиялик футболчиларга 9,2 млн евро тўлаб берадиган «Бунёдкор» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Болаларнинг «Док-1 Макс»дан заҳарланиб вафот этгани бўйича суд 23 нафар айбланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг 7 нафарига озодликдан маҳрум этиш, 14 нафарига озодликни чеклаш, 1 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари ва 1 нафарига жарима жазоси қўлланди. Батафсил.
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ва бош ҳисобчиси тадбиркорлар билан келишиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш эвазига 950 млн сўм пулни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Суд «Док-1 Макс»дан вафот этган 68 нафар бола ва соғлиғи ўта оғир аҳволдаги 4 нафар боланинг ҳар бири учун 1 млрд сўмдан маънавий зарар ундирилиши ҳақида қарор қилди. Соғлиғи қониқарли 4 нафар бола учун 500 млн сўмдан, соғлиғи яхшиланган 8 нафар бола учун эса 200 млн сўмдан ундирилиши белгиланди.
«Док-1 Макс» дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд қарорига кўра, Фармацевтика агентлиги собиқ директори Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари 16 йил, Quramax Medikal директори Рагневдра Пратар эса 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» автобуслар билан боғлиқ техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари кўпаётгани ортидан 5 нафар масъул ходимни ишдан олди.
Ўзбекистонда 2023 йилда қарийб 3600 нафар вояга етмаганлар жиноят содир этди. Беш йил давомида бу кўрсаткич қарийб 4,4 баробарга ошди. Йил давомида товламачилик 70, безорилик 60, қасддан баданга оғир шикаст етказиш 40, номусга тегиш ва одам ўлдиришга уриниш эса 20 фоизга кўпайди.
Қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистонда об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради. Ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат кечалари 0…-5, кундузи +2…+7 даража бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Пойтахтда эса 28 февраль ва 1 мартда ёғингарчилик кузатилади.
Душанба куни тонгда 174-сонли Mercedes-Benz автобусининг тормоз тизимидаги носозлик сабаб ёнғин содир бўлди. Шунингдек, 33-сонли Mercedes-Benz автобусида қисқа туташув туфайли ёнғин келиб чиқди. Ҳодисалар оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дея маълум қилди «Тошшаҳартрансхизмат».
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг