Жамият

Навоийдаги конда автосомасвал ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3 октябр 2022, 10:21

Навоийдаги конда автосомасвал ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

28 сентябрь куни НКМКга қарашли конда 31 ёшли ҳайдовчининг «Белаз» русумли автосомасвали ёниб кетди. Натижада ҳайдовчи куйиб жароҳатланди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай фуқаро шифохонада вафот этди. Ҳозир ИИБ терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Адлия бошқармаси фарзандларининг рақси учун ота-оналарга қўлланилган жаримани бекор қилди
2 октябр 2022, 19:40

Адлия бошқармаси фарзандларининг рақси учун ота-оналарга қўлланилган жаримани бекор қилди

Навоий вилоят Адлия бошқармаси Кармана туманидаги ўқувчи қизларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун ота-оналарига қўлланилган жаримани бекор қилди. Ишдан бўшатилган мактаб раҳбари ва айрим ўқитувчилар билан ҳам меҳнат шартномаси бекор қилинмагани маълум бўлди.

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди
2 октябр 2022, 16:59

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди

Тармоқларда Оққурғон тумани ИИБ ходимининг бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккани акс этган аудио тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ушланганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ҳолат оқибатида ходим отасининг соғлиғи оғирлашиб қолганини қайд этди.

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатди
2 октябр 2022, 16:20

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатди

Фарғона вилояти Бувайда туманида Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини кўпол равишда бузиб, қарама-қарши томонда ҳаракатланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Юнусобод ҳокимиятининг собиқ ходими фирибгарликда гумонланмоқда
2 октябр 2022, 14:25

Юнусобод ҳокимиятининг собиқ ходими фирибгарликда гумонланмоқда

Юнусобод туман ҳокимлигининг собиқ ходими икки таниши билан фуқарога Malibu олиб беришни ваъда қилиб, $30 минг пулни қўлга киритгани ва эҳтиёжларига сарфлаб юборгани айтилмоқда. Гумондорларнинг икки нафари ҳибсга олинган, яна бир нафари қидирувда. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Тилда маччойи сайил
2 октябр 2022, 12:00

Тилда маччойи сайил

«Газета.uz» ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 33 йиллиги муносабати билан октябрни — «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилди. Ҳар куни ўтган даврда чоп этилган ва долзарблигини йўқотмаган мақола ҳамда фиқралар қайта бериб борилади. Бу гал ёзувчи ва журналист Аҳмад Аъзам ижодига юзланамиз.

ОТМнинг диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
2 октябр 2022, 10:26

ОТМнинг диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди

Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш тизими ишлаб чиқилди. Бунинг учун diplom.edu.uz ахборот платформасидан фойдаланилади. Тизим бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Ургутда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
2 октябр 2022, 10:09

Ургутда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади тўйхона яқинидаги қудуқдан топилди. Бола тўйга бувиси билан борган ва бир оздан сўнг йўқолиб қолган.

ПМТИ: Ўзбекистондаги иш берувчилар орасида қандай кўникмалар энг кўп талаб қилинади?
1 октябр 2022, 18:41

ПМТИ: Ўзбекистондаги иш берувчилар орасида қандай кўникмалар энг кўп талаб қилинади?

Бўш иш ўринларининг 28% ида ижтимоий кўникмалар, яъни жамоада ишлаш, музокаралар олиб бориш, яхши нутқ, мулоқот, омма олдида тақдимот қилиш қобилиятлари талаб этилади, дейди ПМТИ экспертлари. Шунингдек, вакансияларнинг 18,3% ида чет тилларини (асосан инглиз тилини) билиш талаби кўрсатилган.

Қачон ўзбекча гапирамиз?
1 октябр 2022, 12:00 1

Қачон ўзбекча гапирамиз?

1989 йил 21 октябрь. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. «Газета.uz» сана муносабати билан октябрни — «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва долзарблигини йўқотмаган мақола ва фиқраларни қайта чоп этади. Биринчиси — Эркин Аъзамнинг 1992 йилда ёзилган «Қачон ўзбекча гапирамиз?» мақоласи.

«Мактабдан бошқа ишга ўтган ўқитувчиларни қайтариш, ойликни камида 15 млн сўм қилиш зарур»
1 октябр 2022, 10:30

«Мактабдан бошқа ишга ўтган ўқитувчиларни қайтариш, ойликни камида 15 млн сўм қилиш зарур»

Ўзбекистондаги давлат мактабларида жами 506 618 нафар ўқитувчи ишлайди. Уларни ягона мақсад — тонгдан кечгача болаларга таълим-тарбия беришдек шарафли масъулият бирлаштириб туради. Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида «Газета.uz» турли макон ва шароитларда ишлаётган мураббийлар билан суҳбатлашди.

Нима тайёрлаймиз: Ширин булочкалар
1 октябр 2022, 10:20

Нима тайёрлаймиз: Ширин булочкалар

Қуритилган мевалар солиб пиширилган, долчинли, жемли, қолаверса, шоколад пастали, «Лакомка» кремли, творог ва олмали булочкалар — Zira.uz таомномасини янгилашни истаганлар учун ширин булочкалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Шавкат Мирзиёевнинг ўқитувчилари ўз ўқувчиси ва талабасини қандай эслашади?
1 октябр 2022, 09:00

Шавкат Мирзиёевнинг ўқитувчилари ўз ўқувчиси ва талабасини қандай эслашади?

Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан «Газета.uz» Ўзбекистон президентининг мактаб ва институтдаги ўқитувчилари билан суҳбатлашди. Улар Шавкат Мирзиёевни синфдошларини бирлаштирган, тартибли талаба, стол тенниси ва технологияларга қизиқиши баланд бўлган шахс сифатида эсга олишди.

Сентябрь ойининг сўнгги кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
30 сентябрь 2022, 22:00

Сентябрь ойининг сўнгги кунида Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини айтган ТИВ, Сергелида ёқиб юборилган 25 минг қути тамаки, кутилаётган ёмғир, одамларни калтаклаб 15 суткага қамалган блогерлар, техникум ҳамда коллежга имтиҳонсиз кирадиган абитуриентлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Бухорода «Замин» фонди лойиҳаси бўйича ичимлик суви билан таъминланган мактаблар сони 16 тага етди
30 сентябрь 2022, 17:29

Бухорода «Замин» фонди лойиҳаси бўйича ичимлик суви билан таъминланган мактаблар сони 16 тага етди

Бухорода «Замин» фонди лойиҳаси бўйича 16 мактаб ичимлик суви ва канализация тизими билан таъминланди. «Газета.uz» шу пайтгача мактаб маъмурияти ва маҳаллий аҳоли тоза ичимлик суви етишмаслиги сабабли қандай ноқулайликларга дуч келгани билан қизиқди.

Синоптиклар октябрь ойида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
30 сентябрь 2022, 17:21

Синоптиклар октябрь ойида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Октябрь ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари +13 даражадан 0…+5 даражагача, кундуз кунлари +18…+23 даражадан +10…+15 даражагача ўзгариб туриши мумкин. Ойнинг иккинчи ярмида айрим кунлар ёмғирли бўлади.

Икки қизнинг ота-онаси уларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун жаримага тортилди
30 сентябрь 2022, 16:20

Икки қизнинг ота-онаси уларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун жаримага тортилди

Тармоқларда Навоийдаги касб-ҳунар мактабида 2 ўқувчи қизнинг рақси акс этган видео тарқалди. Оила ва хотин-қизлар бошқармаси рақснинг «ўзбек миллатига муносиб эмаслигини» айтди. Ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилди.

Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 73-ўринни эгаллади
30 сентябрь 2022, 16:14

Ўзбекистон Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 73-ўринни эгаллади

Ўзбекистон 2022 йилда Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги индексида 113 та мамлакат орасида 73-ўринни эгаллади. Индекс маҳсулотлардан фойдаланиш имкониятлари, уларнинг мавжудлиги ва хавфсизлиги каби масалалар асосида тузилган.

Аёлларни фоҳишалик учун Туркияга юбориш билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди
30 сентябрь 2022, 15:41

Аёлларни фоҳишалик учун Туркияга юбориш билан шуғулланганларга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятида қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориб келган 23 ва 22 ёшли аёллар аниқланди. Улар бошқа бир аёлни хорижга юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Айбдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Жиззахлик деҳқон 65 кглик ошқовоқларни етиштирди — фоторепортаж
30 сентябрь 2022, 15:33

Жиззахлик деҳқон 65 кглик ошқовоқларни етиштирди — фоторепортаж

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида Рўзибой Маматов кичиги 30 кг, каттаси 65 кглик гигант ошқовоқларни етиштирди. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам деҳқоннинг томорқасидан фоторепортаж тайёрлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг