Жамият

Сурхондарёда сел тошқини сабаб юздан ортиқ уйни сув босди (видео)
22 март 2024, 13:54

Сурхондарёда сел тошқини сабаб юздан ортиқ уйни сув босди (видео)

Пайшанба куни Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудлари жумладан, Қумқўрғон туманида кучли ёмғир сабаб сел-сув тошқинлари бўлди. Юзлаб хонадон ва турар жойларга сув кирди. Вилоят ҳокимлиги тошқин оқибатларини бартараф этмоқда. Табиий офат оқибатида жароҳат олганлар йўқ, дейилади хабарда.

Бир гуруҳ маҳалла тизими ходимлари мукофотланди
22 март 2024, 13:07

Бир гуруҳ маҳалла тизими ходимлари мукофотланди

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ соҳа вакилларини орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди
22 март 2024, 12:49

Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарасида одамлар ва машиналар тўпланганига изоҳ берилди

Наврўз байрами ҳамда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бир нечта ўтиш пунктларидаги реконструкция муносабати билан одамлар тўпланиб, автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда, дея изоҳ бермоқда Қозоғистон чегара хизмати.

Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди
22 март 2024, 09:09

Тожикистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Жума куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила Тошкент шаҳри, Сирдарё (2 балл) ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2−3 балл).

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси
21 март 2024, 19:17

Мардлик ва жасорат ўйини. Кўпкари ҳақида Холида Мусулмон фотоҳикояси

Қишлоқларда кўкламнинг кириб келиши анъанавий ўйинлар билан нишонланади. Кўпкари — шулардан бири. «Газета.uz» фотомухбири Холида Мусулмон Жиззахда кўпкарига бориб, эркаклар нега улоқ чопиши, ғолибларга қандай совғалар берилиши ва нега унда аёллар қатнашмаслиги ҳақида ҳикоя тайёрлади.

Фото: Ўзбекистонда 1990−2004 йилларда Наврўз байрами қандай нишонланган?
21 март 2024, 16:14

Фото: Ўзбекистонда 1990−2004 йилларда Наврўз байрами қандай нишонланган?

Тошкент Фотосуратлар уйида «Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз» номли кўргазма очилди. Унда Наврўз байрамига оид Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивида сақланаётган ва ЎзА тақдим этган 120 дан ортиқ фотосуратлар намойишга қўйилган. Кўргазма 28 мартгача давом этади.

Дубайнинг қаерида мусулмон олами маданияти билан танишиш мумкин?
21 март 2024, 15:00

Дубайнинг қаерида мусулмон олами маданияти билан танишиш мумкин?

Мусулмонлар Рамазон ойини Дубайда қандай ўтказишлари, қандай диққатга сазовор жойларга борган ва қандай таомларни татиб кўрган маъқуллиги ҳақида амирликнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти гапириб берди.

Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича «Маҳалла лигаси» ўтказилади
21 март 2024, 14:16

Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича «Маҳалла лигаси» ўтказилади

Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга доир қарорни имзолади. Унга кўра, турли ёшдаги аёл ва эркакларнинг «маҳалла терма жамоалари» ташкил этилиб, улар ўртасида «Маҳалла лигаси» ўтказилади. Унда ўзини кўрсатган ёшлар футбол мактаби ва академияларига йўналтирилади.

Тошкентда 170−180 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказилди
21 март 2024, 10:20

Тошкентда 170−180 км/соат тезликда ҳаракатланган ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказилди

Тармоқларда Tahoe ва BYD Song Plus автомобиллари Тошкентдаги кўчада соатига 170−180 км тезликда ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳайдовчилар (26 ва 35 ёш) жаримага тортилди, шунингдек, улар билан «профилактик суҳбат» ўтказилди.

«Уч ҳафта умрим қолган эди»: Қозоғистонлик бемор саратон касаллиги билан қандай курашганини айтиб берди
21 март 2024, 09:00

«Уч ҳафта умрим қолган эди»: Қозоғистонлик бемор саратон касаллиги билан қандай курашганини айтиб берди

Туркиянинг Anadolu клиникаси саратон касаллигига чалинган беморга қандай ёрдам бергани ҳақида ўртоқлашди. Ўзбекистонлик беморлар шифохонанинг Тошкентдаги ваколатхонасида бепул консультацияга ёзилишлари мумкин.

Давлат хизматлари портали (ЯИДХП) 21−24 март кунлари ишламайди
20 март 2024, 22:46

Давлат хизматлари портали (ЯИДХП) 21−24 март кунлари ишламайди

Сервер қурилмаларини кўчириш ишлари сабаб 21−24 март кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) хизматлари амалга оширилмайди. Давлат хизматлари, нотариуслар, лицензиялаш ва тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш марказлари тизимлари вақтинча ишламайди.

20 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
20 март 2024, 22:19

20 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ҳаво сифатини мониторинг қилувчи Air Tashkent портали, Ўзбекистоннинг бахтли давлатлар рейтингидаги ўрни, Рақобат қўмитасининг BYD сўровига муносабати, поезд вагонлари ишлаб чиқиш бўйича танлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Қорақалпоғистондаги колонияда 47 нафар маҳкумнинг жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи борлиги аниқланди — омбудсман
20 март 2024, 22:03

Қорақалпоғистондаги колонияда 47 нафар маҳкумнинг жарроҳлик амалиётига эҳтиёжи борлиги аниқланди — омбудсман

Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги вакили 27-сонли манзил колонияда мониторинг ўтказди. Барча маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилганда уларнинг 47 нафарига «Остеомиелит», «Остеохондроз» ташҳислари қўйилди. Уларга стационар даво муолажалари буюрилди.

Ўзбекистон энг бахтли давлатлар рейтингида 47-ўринни эгаллади
20 март 2024, 21:43

Ўзбекистон энг бахтли давлатлар рейтингида 47-ўринни эгаллади

Ўзбекистон World Happiness Report`нинг энг бахтли мамлакатлар рейтингида 7 поғона кўтарилиб, 47-ўринни эгаллади. Мамлакат МДҲ давлатлари орасида энг юқори бахт даражасига эга. Ўзбекистонликларнинг энг бахтлилари кексалар, энг бахтсизлари эса 30−44 ёшдагилардир (аксар мамлакатларда бунинг тескариси).

Ўзгидромет ва Uzum миллий экотизими ҳамкорлик меморандумини имзолади
20 март 2024, 19:00

Ўзгидромет ва Uzum миллий экотизими ҳамкорлик меморандумини имзолади

Uzum миллий рақамли экотизими ва Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олди.

Тошкентда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи Air Tashkent портали ишга тушди
20 март 2024, 17:56

Тошкентда ҳаво сифатини мониторинг қилувчи Air Tashkent портали ишга тушди

Энди Тошкентдаги ҳаво сифатини Air Tashkent порталида ҳам кузатса бўлади. Ҳокимлик ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти пойтахтга 10 та ҳаво сифатини назорат қилувчи станция ўрнатди (режада яна 30 та). Шунингдек, сайтда Тошкентда бўлган ёнғинлар, қозонхоналар манзили ва бошқа маълумотлар бор.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (21−24 март)
20 март 2024, 17:14

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (21−24 март)

7 та кинопремьера, савдо марказлари ва боғлардаги байрам тадбирлари, болалар учун шоулар, театрдаги спектакллар, кўргазмалар, юмористик тадбирлар, ижодий маҳорат дарслари, Наврўз байрами ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Нина Канделаки аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳақида гапириб берди
20 март 2024, 17:00

Нина Канделаки аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳақида гапириб берди

Herbalife минтақавий вице-президенти Нина Канделаки компания аёллар тадбиркорлигини қандай қўллаб-қувватлаётгани ҳамда Herbalife билан ҳамкорликнинг афзалликлари ҳақида ўртоқлашди.

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
20 март 2024, 16:13

Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Ўзбекистонда 21−27 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг бир қанча ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Қамчиқ довонида қор ёғиши мумкин.

Тошкентдаги Ёшлар боғи лойиҳаси қандай кўринишда? (фото)
20 март 2024, 15:45

Тошкентдаги Ёшлар боғи лойиҳаси қандай кўринишда? (фото)

Сергели туманида 75 гектар майдонда 92 млн долларли Ёшлар боғи қурилмоқда. У ҳудуд жиҳатдан «Янги Ўзбекистон» боғидан сўнг иккинчи ўринда туради. Унда хиёбонлар, амфитеатр, дам олиш жойлари, экстремал спорт майдончалари ва ижарага бериладиган томорқалар бўлади. Лойиҳани якунлаш муддати — 2026 йил.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг