Мусулмон маданияти ислом динини қабул қилган турли халқларнинг таъсири остида шаклланган: кишини ҳайратга солувчи хилма-хиллик ҳам ана шундан келиб чиққан. Уни Дубайда яққол кузатиш мумкин. Муқаддас Рамазон ойи эса ислом анъаналари билан танишиш учун айни муддаодир. Visit Dubai, бу пайтда шаҳарда нималар билан шуғулланиш, қаерга бориш ва нималарни татиб кўриш мумкинлиги ҳақида ўртоқлашди.

Рамазон ойи анъаналари

Рамазон ой тақвимига боғланган, шу боис у бошланадиган сана ҳар йили ўзгаради. Бу йил муқаддас ой 11 мартда бошланди ва у 9 апрелгача давом этади. Анъанага кўра Рамазон ойи давомида куннинг ёруғ пайтида мусулмонлар ўзларини таом ва ичимликдан тийишади. Қуёш чиқишидан олдин тонгда саҳарлик қилишади. Қуёш ботганидан кейин эса рўза яна овқат билан очилади, яъни ифторлик қилинади. Иккала ҳолатда ҳам егуликларни оила аъзолари ва яқин кишилар билан баҳамлашиш керак, шу боис ҳар бир ифторлик қувонч ва мулоқотга бой бўлади.

visit dubai, реклама

Сайёҳлар учун Рамазон — Дубайга сафар қилиш учун қулай вақт, чунки у маҳаллий маданият билан яхшироқ танишиш имкониятини беради. Бу катта дастурхон атрофида биргалашиб дўстона суҳбатлар қуриш пайти. Бунда бошқа дин вакиллари рўза тутиши шарт эмас: Рамазон ойида ресторанларнинг аксарияти одатий жадвал бўйича ишлайди. Шу билан бирга, муқаддас ойда киши ўзини сипо тутгани маъқул: масалан, агар рўза тутаётганлар орасида бўлсангиз, овқатдан тийилиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, елкалар ва тиззаларни ёпиб турадиган камтарона кийимларни кийиш тавсия этилади.

Маҳаллий аҳоли ва меҳмонлар орасида ифторлик учун оммабоп жойлар бир талай — бу Jumeirah Emirates Towers мажмуасидаги Ninive ресторани, Atlantis мажмуасидаги Asateer чодири, The Palm, Business Bay мажмуасидаги SLS Dubai биносининг 75-қаватида жойлашган араб услубидаги чодир ва Expo City Dubai мажмуасидаги Oasis Food Hall ресторани. Саҳарликни эса, масалан, Palazzo Versace меҳмонхонаси қошидаги манзарали Hikayat Ramadan Garden`да ёки Jumeirah Emirates Towers мажмуасидаги Ninive ресторанида қилиш мумкин.

visit dubai, реклама

Шунингдек, бутун шаҳар бўйлаб очиқ байрам бозорлари ишлайди, уларда қўлда тайёрланган буюмларни, турли-туман эсдалик совғаларини ва маҳаллий маҳсулотларни харид қилиш мумкин. Оилангиз билан Expo City Dubai мажмуасига борсангиз ҳам адашмайсиз, унда Рамазонга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилади, жумладан жонли чиқишлар, пазандалик бўйича маҳорат дарслари ва кўргазмалар. Global Village ярмаркаси ҳам тадбирлардан четда қолмайди: бу ерда концертлар ва пазандалик дастурини ўз ичига олган «Рамазон фестивали» ўтказилади.

Гастрономия

Таомларни татиб кўриш — мамлакат билан танишишнинг яхши усулларидан бири бўлса, ажабмас, яна улар мазали ҳам. Дубай ресторанларида турли мамлакатлар таомларни татиб кўриш мумкин, бироқ шундай анъанавий таомлар борки, уларни татиб кўрмасангиз, кўп нарсани йўқотасиз. Масалан, машҳур араб газаги — фаттуш: ливан нони билан тортиладиган сабзавотли салат. Нонуштага, шу жумладан саҳарликка, кўп ҳолларда дастурхонга балалит тортишади. Бу вермишель, гулоб, долчин ва заъфарондан тайёрланган ғаройиб таом, уни дастурхонга тухумли омлет билан бирга тортишади. Ширинликлардан, анъанавий хурмо ва паҳлавадан ташқари, маҳаллий лукайматни буюртма қилинг. Айтгандай, бу таом Разамон пайтида катта талабга эга.

visit dubai, реклама

Ислом меъморчилиги ва бой маданияти

Ўрта асрларда қад кўтарган мусулмон масжидлари, карвон-саройлар, ёпиқ бозорлар, ҳаммомлар, саройлар ва қўрғонлар ҳозирга қадар ўзининг оддийлиги, ўйланган муҳандислик ечимлари ва бой жиҳозлари билан кишини ҳайратга солиб келади. Дубайлик усталар уларда ёғоч ўймакорлиги, сайқал бериш, нақш солиш, мозайка, мармар, шиша ва қимматбаҳо тошларни маҳорат билан уйғунлаштира олган. Улар геометрик мувофиқлик ва симметрия тамойилларига асосланган ҳолда, оддий элементларни кўркам композицияларга айлантирган.

Рамазон ойи Дубайнинг анъанавий меъморчилиги билан танишиш учун яхши пайтдир. Дубай канали бўйида жойлашган Ал-Фарҳодий тарихий мавзеси бўйлаб сайр қилган маъқул. Унинг илон изи кўчаларида Баражил деб номланувчи шамол минораларини ҳамда ҳозирда бадиий галереялар ва анъанавий музейлар жойлашган 50 дан ортиқ собиқ уйларни кўрасиз. Шунингдек, мусулмон олами маданиятига хос бўлган нақшларга баҳо бериш учун Жумайра масжидини бориб кўриш мумкин. Қуръони Карим — ҳар бир мусулмон учун муқаддас бўлган китоб ҳақида кўпроқ билишни хоҳлайдиганлар эса Қуръон боғига ташриф буюришлари мумкин. Бу ерда тинчлик, меҳр-муҳаббат ва сабр-тоқат каби ҳақиқий исломий қадриятлар билан танишиш мумкин. 64 га майдонни эгаллаган боғ тўртта асосий қисмдан иборат — «Мўъжизалар ғори», оранжерея, кўллар ва мевали боғлар, унда муқаддас Қуръонда тилга олинган 50 дан ортиқ ўсимлик турлари ўсади.

visit dubai, реклама

Ислом маданияти қизиқарли анъаналари билан бой. Шу билан бирга, мусулмонлар барча янги нарсалар учун ҳам очиқ: улар мунтазам равишда билим олишга ва уни такомиллаштиришга интилади. Дубай бўйлаб саёҳат қилар экансиз, мусулмонларнинг қадим замонлардан тортиб, то ҳозирги кундаги турмуши ва маданияти ҳақида тасаввурга эга бўласиз.

Сайт: visitdubai.com

Реклама ҳуқуқлари асосида.