Йил сайин аёллар ўз истеъдодлари доирасини кенгайтирмоқда. Herbalife компаниясининг минтақавий вице-президенти Нина Канделаки аёллар учун тадбиркорликда қандай имкониятлар борлиги ва бизнесни муваффақиятли бошлаш учун нималарни билиш муҳимлиги ҳақида ўртоқлашди.

herbalife, реклама

Европа бевосита савдо ассоциацияси (SELDIA) томонидан яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, бевосита савдо саноатига жалб қилинган тадбиркорларнинг 85 фоизи аёллардир. Herbalife ҳам бундан мустасно эмас.

Herbalife бутун дунё бўйлаб юз минглаб мустақил ҳамкорларга эга бўлган бизнес ҳамжамиятидир.

«Марказий Осиё мамлакатларида мустақил ҳамкорларимиз орасида аёллар улуши 80 фоиздан ошади. Замонавий дунёда ишлайдиган аёл дуч келадиган асосий муаммо карьера ва оила ўртасидаги мувозанатни сақлашдир. Кўпчилик учун бу ҳолатда қийин танлов мавжуд: ёки иш, ёки оила. Бизда бундай қарама-қаршилик бўлиши мумкин эмаслиги аниқ», — деди Нина Канделаки.

Herbalife 44 йил олдин ташкил этилган бўлиб, шу вақт ичида компания мослашувчан ва инклюзив маданиятни шакллантирди. Унинг асоси оддий инсоний қадриятлар, ҳамдардлик ҳамда инсон ўзининг истеъдодларини англаши, бир-бирига ҳурмат ва ёрдам беришга интилишидир.

«Эҳтимол, шунинг учун Herbalife билан бизнесга қўшилган аёллар бу ерда узоқ вақт қолишади. Бир томондан, илиқ, оиладаги каби муносабатлар, бошқа томондан, замонавий ва илғор бизнес бўлиб, у сизга шахсий ҳамда тижорат мақсадларида ўсиш учун янги имкониятларни очиб беради. Бундан ташқари, оила ҳеч қандай тўсиқ эмас. Бизда аввал аёл бизнесга келиши, кейин эса унинг иши оилавий бизнесга айланиши борасида кўплаб мисоллар мавжуд», — дея таъкидлади Нина.

Бугунги кунда тобора кўпроқ аёллар ўз бизнесларини бошламоқда. Сўнгги глобал тадқиқотлар натижаларига кўра, ҳар олтинчи аёл ўз келажагини тадбиркорлик билан боғлайди ва бундай аёллар сони ўсишда давом этмоқда. Таққослаш учун, бунда эркаклар сони ҳар бешдан биттани ташкил қилади. 2023 йилда Herbalife One Poll маркетинг агентлиги билан биргаликда 15 та мамлакатда сўровнома ўтказди. Унда 9000 нафар аёл қатнашди. Респондентларнинг фикрига кўра, анъанавий корпоратив муҳитда аёллар эркак ҳамкасбларига қараганда кўпроқ тўсиқларга дуч келади. Хусусан, сўровномада қатнашган ҳар 10 иштирокчидан 7 нафари аёл киши эркаклар билан тенг карьера қуриш имкониятига эга бўлиши учун кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини айтди. Аёлларнинг 43 фоизи эса карьерага салбий таъсир кўрсатишидан қўрқиб, фарзанд кўришни кечиктирган. Бундан ташқари, респондентларнинг 42 фоизи лавозимга кўтарилишда адолатсизликка дуч келганини билдирди.

«Бу — ҳали айсбергнинг учи. Буларнинг барчаси офисдаги мослашувчан иш жадвали билан биргаликда, эҳтимол, аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқишининг кучайиши учун катализатор ҳисобланади. Шубҳасиз, бугунги кунда тадбиркорликда аёллар ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун камроқ тўсиқлар ва кўпроқ имкониятлар ҳамда эркинликларни кўришмоқда», — деди Herbalife минтақавий вице-президенти.

herbalife, реклама

Шахсий бизнесни яратиш катта моддий инвестицияларни ўз ичига олади. Бунинг учун ҳаммада ҳам имконият бўлмаслиги мумкин. Herbalife шахсий бизнесни бошлаш ва ривожлантириш учун бир қатор афзалликларни тақдим этади. Бизнесга киришнинг паст чегараси улардан биридир. Компания бизнес модели самарали ривожланиш режаси, вазнни бошқариш ва соғлом турмуш тарзи учун кенг ва талаб қилинадиган маҳсулотлар қатори операцион қўллаб-қувватлаш, ўқитиш ва мураббийлик тизимига эга тайёр бизнес ечимларини ўз ичига олади. Шахсий бизнесни бошлаш учун бошланғич тўпламни сотиб олиш кифоя ва унинг нархи 125 минг сўмдан ошмайди.

Бошланғич капитал аёлни тадбиркорлик йўлига ўтишни тўхтатадиган ягона тўсиқ эмас. Амалда яна кўпчилик уддалай олмаслигидан, билими, кўникмалари ва қўллаб-қувватлаш етарли эмаслигидан қўрқиши мумкин. Herbalife мустақил ҳамкор бўлиб, ҳамма нарсани нолдан яратишга ҳожат қолмайди. Бундан ташқари, аёллар ҳамфикрларини ҳам топади. Мисол сифатида, маҳсулот ва савдо белгиси олинса, таниқли брендни яратиш учун одатда йиллар ва жиддий сармоялар керак бўлади. Кўпгина тадбиркорлар учун бу қийин вазифа бўлиши мумкин, айниқса, дастлабки босқичлар, тез даромад олиш зарур бўлган бир пайтда.

Herbalife`нинг мустақил ҳамкори сифатида вазнни бошқариш ва соғлом турмуш тарзи бўйича таниқли глобал брендга қўшилиш имкони бор. Ушбу эътироф ортида компаниянинг 40 йилдан ортиқ тарихи, замонавий илм-фан ютуқлари ва ишлаб чиқариш сифатини юқори назорат қилишга асосланган талаб қилинадиган инновацион маҳсулотлар турибди. Бунда ишлаб чиқариш ва логистика инфратузилмасини яратишга пул сарфлашга ҳожат қолмайди.

Ҳамкорликнинг яна бир устувор тарафларидан бири — ҳамфикрлар доираси. Янги иш бошлаётган тадбиркорлар учун улар одатда етишмайди. Herbalife ҳамкори сифатида сиз дарҳол керакли ёрдамни ола оласиз. Компания мустақил ҳамкорларга турли хил бизнес муаммоларини ҳал қилиш учун зарур кўникмаларни олишга ёрдам берадиган билим ва шахсий ривожланиш имкониятларини тақдим этади. Узлуксиз таълим бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналишларда олиб борилади: маҳсулотни тўлиқ ўрганиш, савдо тизимини яратиш, маркетинг ва ижтимоий тармоқларни юритиш бўйича кўникмалар шулар жумласидандир. Ўқиш ҳам офлайн тренинг форматида, ҳам онлайн шаклда ўтказилади.

herbalife, реклама

Бугунги кунда аёллар кўпроқ соғлом турмуш тарзи, таълим ва ижтимоий хизматлар каби соҳаларни афзал кўрмоқда. Қизиғи эса, улар халқаро бозорларга чиқишдан қўрқмайди. Шу маънода, Herbalife имкониятларни тақдим этади. Компания билан бизнесни дунёнинг 90 дан ортиқ мамлакатида қуриш, шу билан бирга, дунёнинг исталган нуқтасида бўлиш ҳам мумкин. Кўпчилик, айниқса, аёллар ва ёшлар учун ҳаракат эркинлиги бугунги кунда ҳал қилувчи омиллардан биридир.

Аёлларни дунёни яхши томонга ўзгартириш имконияти ҳам рағбатлантиради. Унинг учун шахсий бизнесининг ижтимоий аҳамиятини англаш жуда муҳимдир. Herbalife билан бизнесда бу истакни тўлиқ амалга ошириш мумкин. Ўнлаб йиллар давомида компания одамларга соғлом турмуш тарзига қўшилишга, овқатланиш одатларини ўзгартиришга, фаровонлигини яхшилашга ва кенг доирадаги фикрли одамларни топишга ёрдам берди. Herbalife мустақил ҳамкорлари билан бирга ижобий муҳит мавжуд бўлган бизнес ва соғлом турмуш тарзи ҳамжамиятларини қурмоқда. Бу одамларни қанотлантиради ва илҳомлантиради. Улар ўзларининг етакчилик салоҳиятини очиб, бошқаларга ёрдам бера олади.

«Менинг бизнесини бошлаш ҳақида ўйлаётган аёлларга маслаҳатим, юрагингиз нимани истаётганини аниқлаб олинг ва катта сармояни талаб қилмайдиган кичик иш билан бошланг. Бундан ташқари, албатта, ҳамфикрлар доирасини топинг. Бу нафақат ҳар қандай дақиқада сизга куч-қувват бўлади, балки сизнинг истеъдодларингизни тўлиқ намоён этишингиз, ўсишингиз ва ривожланишингиз учун қулай муҳит яратади», — деди Нина Канделаки.


Берилган ютуқлар одатий эмас ва машаққатли меҳнат натижасидир. Кўпгина мустақил ҳамкорларнинг фаолияти кичик миқдорда қўшимча даромад келтиради. Қўшимча маълумотни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин.

Вазнни назорат қилиш бўйича ҳар қандай тасдиқлар Herbalife Nutrition`нинг «Вазнни назорат қилиш дастури»га тегишли бўлиб, ундан мувозанатли парҳез, мунтазам жисмоний машқлар, зарур миқдордаги кунлик суюқлик истеъмоли, керак бўлганда, озуқавий қўшимчалар қабул қилиш ва етарли дам олиш ўрин олган. Барча натижалар индивидуалдир ва фарқ қилиши мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.