22 март куни эрталаб Тожикистонда содир бўлган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилди.

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 5,4. Чуқурлиги эса 15 километрни ташкил қилган. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 313 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида 3 балл, 122 км.
  • Андижон вилоятида 2−3 балл, 172 км.
  • Наманган вилоятида 2−3 балл, 192 км.
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 294 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 313 км.