Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ҳамда Uzum Market маркетплейси бош директори Илшат Хаметов ҳамкорлик меморандумини имзолади. Uzum билан ҳамкорлик орқали Ўзгидромет мамлакатдаги ҳаво сифатини назорат қилиш ва сақлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун экотизим ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

uzum-market, реклама

«Биз бизнеснинг экологик ташаббусларини маъқуллаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Ва, албатта, Uzum экотизимининг улкан инфратузилмаси агентлик лойиҳаларини амалга оширишда катта ёрдам бериши мумкин. Биз ҳозир иккита асосий йўналиш бўйича иш бошладик: мониторинг тизимини ривожлантириш ва бутун мамлакат бўйлаб яшил майдонларни шакллантириш», — деди Шерзодхўжа Ҳабибуллаев.

uzum-market, реклама

«Бизнинг умумий вазифамиз — бутун мамлакат бўйлаб одамларнинг ҳаёт сифатини оширишдир. Уларга замонавий технологиялар ва юз минглаб товарлардан фойдаланиш имкониятини бериш, инсон ва иқтисодий салоҳиятни, шу жумладан, экоголик муҳитни ривожлантириш ва амалга ошириш учун қулай муҳит яратиш. Жамоа билан биргаликда биз бутун мамлакат бўйлаб дарахтлар экдик, пластик пакетларимизни қайта ишлашни жорий қилдик ва ҳозиргача утилизация қилиш учун 40 минг тоннадан ортиқ пластик топширдик. Ва, албатта, бизнинг инфратузилмамиз ва ресурсларимизни энг муҳими — атроф-муҳитни тоза сақлаш учун тақдим этишга тайёрмиз», — дея таъкидлади Илшат Хаметов.

uzum-market, реклама

Бугунги кунда лойиҳанинг биринчи босқичи амалга оширилди: Наврўз байрами арафасида Тошкентда ва Ўзбекистоннинг яна 20 шаҳрида 100 дан ортиқ дарахт экилди. Улар тўғрисидаги маълумотлар Экология вазирлигига «Яшил макон» миллий тизимига киритиш учун топширилди. Йил давомида бутун мамлакат бўйлаб Uzum Market датчиклари пайдо бўлади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.