Жамият

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди
2 апрель 2024, 17:12

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиш хавфини эълон қилди

3−8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 9 та вилоятда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин.

Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
2 апрель 2024, 16:44

Депутатлар Солиқ кодексининг 227−1-моддаси бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Депутатлар Солиқ кодексининг «қотил» номини олган 227−1-моддасини ўзгартириш бўйича қонунни қабул қилди. Бу модда юзасидан жарима чоракдаги соф даромаднинг 100 фоизидан 2 фоизигача камаяди. Маълум бўлишича, модда бўйича 1,5 мингдан ортиқ тадбиркор жаримага тортилган ва 700 млрд сўм жарима солинган.

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат
2 апрель 2024, 16:02

Тошкент туманларида ичимлик суви режали ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг деярли барча туманларида 15 апрель-20 май кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди
2 апрель 2024, 12:45

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди

Пойтахтдаги Ўзбекистон давлат драма театрида таъмирлаш ишлари сабабли бир муддат томошалар ўтказилмайди. Ижодий жамоа кўчма спектакль ва гастроль сафарларини давом эттиради. Аввалроқ «Газета.uz» шароитидан кўра номи кўпроқ ўзгарган мазкур томошагоҳ ҳақида мақола эълон қилганди.

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди
2 апрель 2024, 12:24

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи ошди

Тошкент ҳайвонот боғига кириш нархи 5000 сўмга қимматлади. Боғ маъмурияти буни ҳайвонларни парваришлаш харажатлари ва коммунал хизматлар нархи ортгани билан изоҳлади.

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда
2 апрель 2024, 10:28

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш таклиф этилмоқда

Ички ишлар вазирлиги уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш кўзда тутилган қарор лойиҳасини эълон қилди. Браслет шахсларнинг оёғига тақилади. Бу амалиётни 2024 йилда босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган.

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди
2 апрель 2024, 09:58

Тошкентнинг 2 туманидаги айрим жойларда вақтинча газ бўлмайди

Сешанба куни таъмирлаш ишлари туфайли пойтахтнинг Сергели (10:00 дан 18:00 гача) ва Янгиҳаёт (14:00 дан 17:00 гача) туманларидаги айрим жойларда газ етказиб бериш тўхтатилади.

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади
1 апрель 2024, 22:50

Энди аҳоли бинолардаги ҳимоялаш керак бўлган мозаикалар ҳақида хабар беришлари мумкин бўлади

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликни бинолардаги ҳимоя ва асраб-авайлашга муҳтож мозаика ва паннолар ҳақида хабар беришга чақирди.

1 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
1 апрель 2024, 22:20

1 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

8 йил ичидаги энг паст инфляция, Германиядан олиб келинган ҳайдовчилар, 5 бараварга ортган бюджет субсидиялари, Туркиядаги маҳаллий сайловлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Энергетика вазирлиги: Метан учун 3350 сўмдан зиёд тўлов қилган бўлсангиз, уни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз
1 апрель 2024, 21:55

Энергетика вазирлиги: Метан учун 3350 сўмдан зиёд тўлов қилган бўлсангиз, уни қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 апрель куни АГТКШларда метан 3800 сўмдан сотилди, бу белгиланган чегара, яъни 3350 сўмдан юқори. Энергетика вазирлиги истеъмолчилар шохобчага чек билан қайтиб, ортиқча тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини маълум қилди.

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди
1 апрель 2024, 18:59

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

2021 йилдан бери Президент администрациясида ишлаб келган Искандар Қутбиддинов экология вазирига янги ўринбосар бўлди.

Навоий ва Жиззахда фуқароларни ноқонуний тарзда АҚШга юборишга уринганларга жиноят иши очилди
1 апрель 2024, 17:32

Навоий ва Жиззахда фуқароларни ноқонуний тарзда АҚШга юборишга уринганларга жиноят иши очилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ Навоий ва Жиззах вилоятида рейд ўтказиб, фуқароларни ноқонуний йўл билан АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Улардан бири Мексика давлати орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқародан 14 минг доллар пул талаб қилган.

Солихон домла 15 суткага қамалди
1 апрель 2024, 15:55

Солихон домла 15 суткага қамалди

Солихон домла Ортиқхўжаев майда безорилик ва ИИО ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланиб, 15 суткага қамалди. У уйига ИИО ходимлари келганида «террорчи эмасман, сиёсатга қарши эмасман, жиноятчи эмасман» деб шовқин қилиб, ўтиб кетаётган фуқароларнинг тинчини бузган.

Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов таниши томонидан отиб кетилди
1 апрель 2024, 15:39

Қашқадарёда самбочи Тўра Авлоқулов таниши томонидан отиб кетилди

Шаҳрисабз шаҳрида фахрий самбочи Тўра Авлоқулов қўлбола усулда ясалган қуролдан олган жароҳати оқибатида вафот этди. Унга кафеда маст ҳолдаги таниши 50 минг сўм ортидан келиб чиққан жанжал сабаб ўқ узган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочмоқчи бўлганида ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланди.

Davr Bank Германиянинг DEG корпорацияси билан шартнома имзолади
1 апрель 2024, 15:00

Davr Bank Германиянинг DEG корпорацияси билан шартнома имзолади

DEG корпорацияси ва Davr Bank 23,5 млн долларлик ҳамкорлик шартномасини имзолади. Ҳамкорлик мақсади кичик ва ўрта бизнес субъектларининг лойиҳалари ҳамда экологияни сақлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳисобланади.

Ўзбекистонда уч йилда болалар камбағаллиги 7,8 фоизга камайди
1 апрель 2024, 14:37

Ўзбекистонда уч йилда болалар камбағаллиги 7,8 фоизга камайди

Ўзбекистонда болалар камбағаллиги даражаси 7,8 фоизга — 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизга камайди. Болалар камбағаллигининг энг паст даражаси Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида, нисбатан юқори даражаси эса Сирдарё ва Жиззах вилоятларида қайд этилди.

«Она, аварияга учрадим, мени қамаб қўйишмоқчи». Пойтахт ИИББ фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди
1 апрель 2024, 13:08

«Она, аварияга учрадим, мени қамаб қўйишмоқчи». Пойтахт ИИББ фирибгарликнинг янги туридан огоҳлантирди

Тошкент ИИББ фирибгарликнинг янги туридан огоҳ этди. Бунда номаълум шахс қарияларга қўнғироқ қилиб, уларга ўзини қизи ё невараси деб таништиради ва ЙТҲга учраганини айтади. Телефонни сохта терговчи олиб, ҳодисага қариянинг яқини сабабчилигини билдиради ва қамоққа олмаслик учун пул сўрайди. Батафсил.

Тошкентда йўловчи аёлнинг оёғини ушлаб, шилқимлик қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди
1 апрель 2024, 12:34

Тошкентда йўловчи аёлнинг оёғини ушлаб, шилқимлик қилган ҳайдовчи 5 суткага қамалди

Тошкентда машинасига йўловчи сифатида чиққан аёлнинг қадди-қоматини тавсифлаб, оёғини ушлаган 30 ёшли ҳайдовчи 5 суткага қамалди. Судда ҳайдовчи «скорост»га ураётганида қўли аёлнинг оёғига тегиб кетганини айтган. Аёл эса суҳбатни ёзиб олганини билдирган.

Тошкент вилоятида ёш аёл 5-қаватдан қулаб вафот этди. У мунтазам зўравонликка учраб келгани айтилмоқда
1 апрель 2024, 12:19

Тошкент вилоятида ёш аёл 5-қаватдан қулаб вафот этди. У мунтазам зўравонликка учраб келгани айтилмоқда

Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини 5-қаватдан ташлаб вафот этди. Марҳума эри томонидан мунтазам равишда зўравонликка учраб келгани айтилмоқда. Унга уч марта ҳимоя ордери берилган. Қўшнилар аёл пастга тушиб кетиши олдидан «яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим», дея бақирганини эшитган.

Ҳафта ўртасида ёмғир ёғади, сўнг ҳаво +25 даражагача исийди
1 апрель 2024, 11:44

Ҳафта ўртасида ёмғир ёғади, сўнг ҳаво +25 даражагача исийди

Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 2−3 апрель кунлари ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сўнгра ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +18…+25 даражагача кўтарилади. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг