Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси жамоатчиликни мамлакатнинг «маданий меросини асраб-авайлаш жараёнларига дахлдор» бўлишга ва бинолардаги ҳимоя ҳамда муҳофазага муҳтож мозаика ва панноларнинг жойлашуви ҳақида хабар беришга чақирди.

Мозаиканинг сурати ва жойлашувини mosaic@acdf.uz электрон манзилига юбориш мумкин.

Март ойи охирида ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятлар биноларидаги 160 га яқин мозаик паннолар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилганди.

Реестрни тўлдиришдан кўзланган мақсад мозаика, панно ва тасвирий санъат асарларини ҳар томонлама ўрганиш, асраб-авайлаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, уларнинг мамлакат туризм салоҳиятини ривожлантиришдаги ролини оширишдан иборат.

Бунгача кўплаб мозаикалар бўяб ташланган, қолганлари эса реклама баннерлари билан қопланган эди.