Ўзбекистон молия секторидаги муҳим воқеалардани бири — Davr Bank Deutsche Investitions und Entwicklungsgesellschaft MBH (DEG) билан 23,5 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда кредит жалб қилиш тўғрисида шартнома имзолади. DEG Германия давлат банк гуруҳи Kreditanstalt für Wiederaufbau`нинг (KfW) қўшимча қиймат ва малакали иш ўринларини яратиш билан бирга хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган инвестицион бўлинмаси ҳисобланади.

Ушбу келишув узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликнинг биринчи босқичи бўлиб, бунинг натижасида Davr Bank ўз фаолиятини кенгайтириш имкониятига эга бўлади. Ҳамкорликдан асосий мақсад Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритувчи кичик ва ўрта бизнес субъектларининг лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, атроф-муҳит, экология ва иқлим ўзгаришига қарши курашишга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдир.

Бу кредит келишуви банклар ўртасидаги фаол ўзаро ҳамкорликнинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишига муҳим ҳисса қўшади, тадбиркорлар орасида банк хизматларининг оммабоплиги ва самарадорлигини оширади.

DEG 100% KfWга тегишли бўлиб, ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатларидаги хусусий сектор корхоналарининг ишончли ҳамкори сифатида деярли 60 йил давомида намуна кўрсатиб келмоқда. DEG мижозларига индивидуал ечимлар, жумладан, молиялаштириш, ташвиқот дастурлари ва маслаҳат хизматларини таклиф этади, бу эса корхоналар муваффақиятли ва барқарор ривожланишини, қўшилган қиймат ва малакали иш ўринларини яратишини таъминлайди. Ҳозирда DEG дунёдаги йирик ташкилотлардан бири бўлиб, хусусий секторни ривожлантириш учун 9 млрд еврога яқин портфель билан 80 та мамлакатда фаолият юритади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.