Искандар Қутбиддинов экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирига янги ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Лола Раҳманбаева хабар бермоқда.

Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган.

Маълумоти — олий, 2017 йилда Тошкент давлат юридик университетининг бакалавриат ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат (сиртқи) босқичини тамомлаган.

Иш фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Шунингдек, 2018−2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Президент администрациясида ишлаб келган.