2−3 апрель кунлари Ўзбекистонга Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Душанба куни кундузи барча ҳудудлар бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

1−3 апрель кунлари ҳаво ҳарорати +15…+20 даража атрофида бўлади. 4−5 апрелда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +18…+23 даражагача, баъзи жойларда +25 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳарорат асосан +5…+10 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда 2−4 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида 1−2 ва 4−5 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 1−3 апрелда +16…+19, 4−5 апрелда +19…+22 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +5…+10 даража бўлади.