Жамият

Жиззахда бедарак йўқолган 5 ёшли боланинг мурдаси каналдан топилди
12 май 2023, 15:18

Жиззахда бедарак йўқолган 5 ёшли боланинг мурдаси каналдан топилди

3 май куни Бахмал туманида 5 ёшли бола уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолди. Орадан икки кун ўтиб, унинг мурдаси «Туятортар» каналидан топилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 2 та археология ёдгорлигига 495 млн сўмлик зарар етказилди
12 май 2023, 12:29

Тошкент вилоятида 2 та археология ёдгорлигига 495 млн сўмлик зарар етказилди

Оққўрғонда «Шохрухия шахристони» ва «Қийритепа» археология ёдгорликларининг хусусий корхоналарга бериб юборилиши оқибатида объектларга жами 495 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Ҳолатга сабабчи мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради
12 май 2023, 11:52

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради

Шанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёмғир ёғади. Якшанба куни эса ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши прогноз қилинмоқда. Ҳарорат кечалари +13…+20 даража, кундузи +27…+35 даража атрофида бўлади.

Москвадаги кафега қилинган ҳужумда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган — Миграция агентлиги
12 май 2023, 11:25

Москвадаги кафега қилинган ҳужумда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этмаган — Миграция агентлиги

Москвадаги «Монро» кафесига 30 нафар ўзбекистонлик мигрант ҳужум уюштириб, ўғриликлар содир этгани айтилганди. Миграция агентлиги Россиядаги ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига таяниб, бу воқеа гумонланувчилари ўртасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 14−17 май кунлари нам ва салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда
12 май 2023, 10:28

Ўзбекистонда 14−17 май кунлари нам ва салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

14−17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади. Кўплаб ҳудудларда кучли ёмғир, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +17 даражагача пасаяди.

Юқори натижаларга эришган педагогларга 50 фоизгача устама тўланиши мумкин
12 май 2023, 10:20

Юқори натижаларга эришган педагогларга 50 фоизгача устама тўланиши мумкин

Президент қарори лойиҳасига кўра, ўқитувчиларнинг лавозим маошлари ўртача 20 фоизга ошиши, фидоий, ташаббускор ҳамда юқори натижаларга эришган педагогларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик 50 фоизгача устама тўлаш тизими жорий этилиши мумкин.

Сурхондарёда ИИБ ходими қўл-оёғи боғланган эркакка куч ишлатди
12 май 2023, 09:57

Сурхондарёда ИИБ ходими қўл-оёғи боғланган эркакка куч ишлатди

Музработ туманида ИИБ ходими мастлиги айтилган ва қўл-оёғи боғланган эркакни калтаклагани акс этган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ эркак бегона аёлнинг тинчини бузгани, чақирувга асосан борган ходимга қаршилик қилганини билдирди. Ходимнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Мопед ва скутерларни бошқаришда «права» бўлиши кераклиги талаби вақтинча тўхтатилди
12 май 2023, 09:48

Мопед ва скутерларни бошқаришда «права» бўлиши кераклиги талаби вақтинча тўхтатилди

Президент қарори билан мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер кабилар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши шартлиги ҳақидаги талаб 2024 йил 1 январга қадар тўхтатилди. Бироқ ушбу транспортларда ҳаракатланаётганлар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур бўлади.

11 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
11 май 2023, 22:00

11 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Экопартиядан президентликка номзод, қуёш панелларидаги камчиликлар учун ҳайфсан берган президент, ўзбекистонликларнинг кўпроқ нимага пул сарфлаши ҳақида, Нукус воқеалари бўйича жазони енгиллаштиришни сўраган айбланувчилар, миллий қадриятлар рўйхати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Жиззахда ўғли ва хотинини ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли бухоролик йигит умрбодга қамалди
11 май 2023, 20:59

Жиззахда ўғли ва хотинини ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли бухоролик йигит умрбодга қамалди

2022 йилнинг ноябрь ойида Жиззах вилояти ҳудудида ўғли ва хотинини ўлдириб, ёқиб юборган 23 ёшли бухоролик йигит умрбод озодликдан маҳрум этилди.

Сурхондарёда хавфли бурилишда қайрила олмаган Gentra жарликка қулади
11 май 2023, 20:24

Сурхондарёда хавфли бурилишда қайрила олмаган Gentra жарликка қулади

Узун туманида Gentra автомашинаси жарликка қулаши оқибатида икки киши вафот этди. Ҳолатга ҳайдовчининг тоғли йўлларда хавфли бурилишларга эътибор бермай ҳаракатлангани сабаб бўлган.

«Даволаниш. Таълим. Уй-жой таъмири». Ўзбекистонликлар кўпроқ нимага пул сарфлайди?
11 май 2023, 18:11

«Даволаниш. Таълим. Уй-жой таъмири». Ўзбекистонликлар кўпроқ нимага пул сарфлайди?

Марказий банк 2023 йилнинг I чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Ўрганиш респондентларнинг таълим, уй-жой таъмири, даволанишга кўпроқ маблағ сарфлаганини кўрсатди. Кредит олувчилар бироз камайган, маиший хизмат соҳасидагиларнинг даромадлари бўйича кутилмалар яхшиланган.

Республика хирургия марказида дарахтлар кесилгани сабабли хўжалик мудиридан 35 млн сўм ундириладиган бўлди
11 май 2023, 18:01

Республика хирургия марказида дарахтлар кесилгани сабабли хўжалик мудиридан 35 млн сўм ундириладиган бўлди

Воҳидов номидаги республика хирургия марказида дарахтларга зарар етказилгани аниқланди. Шу сабабли хўжалик мудири 3 млн 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилиб, ундан умумий ҳисобда 34,9 млн сўм ундирилиши белгиланди.

Нукус воқеалари бўйича айбланувчилар жазони енгиллаштиришни сўради
11 май 2023, 17:43

Нукус воқеалари бўйича айбланувчилар жазони енгиллаштиришни сўради

Нукус воқеалари бўйича апеллация иши жараёнида судланувчилар ва адвокатлар жазони енгиллатишни, марҳум Шамшетовни эса оқлашни сўради. Прокуратура шартли равишда ҳукм қилинган 4 нафар судланувчига нисбатан жазони кучайтиришни сўради. Биринчи куни Тажимуратов ва Найипов ўртасида можаро келиб чиқди.

Uzum компанияси ONA хайрия фондининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
11 май 2023, 17:00

Uzum компанияси ONA хайрия фондининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

ONA жамоат фонди ва Uzum ўртасида шартнома имзоланди. Энди Uzum Тошкентдаги тарқатиш пунктларига махсус қутилар жойлаштиради, йиғилган маблағлар эса жамғарма лойиҳаларига йўналтирилади.

Тошкентда Nexia бетон симёғочга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
11 май 2023, 16:29

Тошкентда Nexia бетон симёғочга урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Янгиҳаёт туманида бошқаруви йўқотилган Nexia-2 бетон симёғочга урилди. ЙТҲ сабабли 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди.

«Бугунги мавзу»: Талабалар ҳақидаги илк веб-сериал тақдимоти қандай ўтди?
11 май 2023, 15:00

«Бугунги мавзу»: Талабалар ҳақидаги илк веб-сериал тақдимоти қандай ўтди?

«Университетда бўлиш осон эмас, аммо бўлмаслик ундан ҳам қийин» шиори остида тақдим этилган «Бугунги мавзу» сериали талаба ёшларни қийнаб келаётган кўплаб актуал муаммоларни очиб берган.

Тошкентдаги йўналишларга яна 60 га яқин электробус чиқарилади
11 май 2023, 14:42

Тошкентдаги йўналишларга яна 60 га яқин электробус чиқарилади

Тошкентдаги йўналишларга яна 59 та Yutong электробуслари қўйилади (169 та шундай транспорт воситаси 20 апрелдан ҳаракатлана бошлаган). Бу бир қанча йўналишларнинг ҳаракат таркибини тўлиқ янгилаш ва айримларида электробуслар сонини кўпайтириш имконини беради.

Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
11 май 2023, 14:27

Тошкентдан Андижонга қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади

Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида 18 ва 25 май кунлари қўшимча қатновлар қўйилади.

Тошкентда бино 3 қават ўрнига 12 қават қилиб қурилгани бўйича судга даъво аризаси киритилди
11 май 2023, 14:20

Тошкентда бино 3 қават ўрнига 12 қават қилиб қурилгани бўйича судга даъво аризаси киритилди

Учтепа туманида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси эскиз лойиҳасида 3 қават бўлиши кўрсатилгани, бироқ амалда 12+1 қават қилиб қурилаётгани аниқланди. Қурилиш вазирлиги бошқармаси ҳолатни ўрганиб, бинонинг қўшимча қисмини бузиш бўйича судга даъво аризаси киритди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг