Жамият

Chery янги Arrizo 6 Pro билан интеллектуал саёҳат тажрибасини таклиф қилмоқда
8 ноябр 2023, 17:00

Chery янги Arrizo 6 Pro билан интеллектуал саёҳат тажрибасини таклиф қилмоқда

Янги Chery Arrizo 6 Pro илғор технологиялар ва ноёб дизайнни ўзида бирлаштириб, автомобиль комплектациясига ёритиладиган эшик токчалари ҳамда мусиқа ритмида харакат қиладиган рангли ёритгичлар киради.

Тошкентдаги яна 10 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди
8 ноябр 2023, 16:59

Тошкентдаги яна 10 та автобус йўналишида кунлик режа бекор қилинди

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 10 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.

Brioni бренди Тошкентда янги бутигини очди
8 ноябр 2023, 15:00

Brioni бренди Тошкентда янги бутигини очди

Mirabad Avenue турар жой мажмуасидаги Fashion-хиёбонда 4 ноябрь куни Brioni бутигининг очилиши бўлиб ўтди. Тошкентдаги бутик тайёр кийим ва аксессуарларни, шунингдек, Bespoke хизматини таклиф этмоқда.

Тошкент−Хўжакент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди
8 ноябр 2023, 14:43

Тошкент−Хўжакент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди

8 ноябрдан бошлаб Тошкент−Хўжакент−Тошкент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати номаълум муддатга тўхтатилди.

ССВга 108 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобили топширилди
8 ноябр 2023, 12:37

ССВга 108 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомобили топширилди

Jizzax Auto заводи Соғлиқни сақлаш вазирлигига тез ёрдам автомобилларининнг навбатдаги партиясини — 108 та Volkswagen Caddy машинасини топширди. Режалаштирилган 1000 дона автомобилдан 700 таси республика тез тиббий ёрдам хизмати эҳтиёжлари учун хизмат қилмоқда, дейилади «Ўзавтосаноат» хабарида.

Аграр ОТМлар қошидаги лицей битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин
8 ноябр 2023, 12:21

Аграр ОТМлар қошидаги лицей битирувчилари суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин

Аграр ОТМлар тасарруфидаги академик лицейни тамомлаганларни 2024/2025 ўқув йилидан кириш имтиҳонларисиз, суҳбат орқали тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш таклиф этилмоқда. Бунда талабгорнинг ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиздан юқори бўлиши керак.

Тошкент вилоятидаги дендропаркда ноқонуний қурилган бинолар бузилмоқда
8 ноябр 2023, 11:28

Тошкент вилоятидаги дендропаркда ноқонуний қурилган бинолар бузилмоқда

Тошкент вилоятидаги «Дархон» илмий-тажриба станцияси (дендропарк)да ноқонуний қурилган биноларни суд қарори асосида бузиш бошланди. Аввалроқ ҳудудда дарахтлар нобуд қилингани, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш қоидалари бузилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилганди.

Ўзбекистондаги қонуности ҳужжатларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш учун Адлия вазирлигига таклиф киритилади
8 ноябр 2023, 11:03

Ўзбекистондаги қонуности ҳужжатларни янги Конституцияга мувофиқлаштириш учун Адлия вазирлигига таклиф киритилади

Президент фармонига кўра, вазирликлар, Бош прокуратура ва Олий суд 2024 йил 1 январгача ўзларига бириктирилган соҳа ва тармоқлар кесимида қонуности ҳужжатларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича Адлия вазирлигига таклиф киритади.

Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди
8 ноябр 2023, 10:13

Фарғонада ёшлар никоҳ тўйини кутубхонада ўтказди

Қўқон шаҳрида китобхон икки ёш ўз никоҳ тўйини «Амири» кутубхонасида ўтказди. «Бўлажак турмуш ўртоғимни шу кутубхонада учратганман», — дейди куёв. Тадбирда шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди.

Бухоро аэропортида 96 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди
8 ноябр 2023, 09:58

Бухоро аэропортида 96 дона қадимий танга олиб чиқилишининг олди олинди

Бухоро аэропортида фуқаро 96 дона қадимий тангани Россияга олиб чиқиб кетишининг олди олинди. Ҳолат юзасидан бадиий экспертиза ва терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида маданий қимматликлар тўғрисидаги битим имзоланди
7 ноябр 2023, 20:03

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида маданий қимматликлар тўғрисидаги битим имзоланди

Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб АҚШ билан маданий қимматликлар бўйича шартнома имзолади. Бу ўғирланган артефактларнинг АҚШга олиб кирилишини чеклайди ва уларни ўз мамлакатига қайтариш жараёнини осонлаштиради.

Тест: Тошкент метро бекатларининг эски номларини биласизми?
7 ноябр 2023, 19:55

Тест: Тошкент метро бекатларининг эски номларини биласизми?

Бундан 46 йил аввал Тошкент метроси 9 та бекат билан ишга тушган эди. Ҳозир станциялар сони 48 та. Улардан 13 тасининг номи 1991−2018 йиллар оралиғида ўзгартирилган. Баъзи бекатлар бу жараённи ҳатто бир неча бор бошдан ўтказган. «Газета.uz» шу мавзуда тест тайёрлади.

Сўнгги бир ойда Тошкентда ҳаво сифати фақат бир кун «яхши» бўлди — кузатув
7 ноябр 2023, 17:51

Сўнгги бир ойда Тошкентда ҳаво сифати фақат бир кун «яхши» бўлди — кузатув

IQAir индексига кўра, Тошкент ҳавоси сўнгги бир ой ичида 4 кун «носоғлом», 10 кун «таъсирчан гуруҳлар учун носоғлом» дея қайд этилди. Пойтахтда ой давомида фақат бир кун «яхши» даражадаги ҳаво кузатилди. Тошкент айни дамда дунёнинг бешинчи энг ифлосланган шаҳри бўлиб турибди.

Taftish.uz собиқ раҳбари сиртдан қамоққа олинди
7 ноябр 2023, 17:30

Taftish.uz собиқ раҳбари сиртдан қамоққа олинди

Taftish.uz интернет нашри собиқ раҳбари Ғайрат Абераев фирибгарлик, хусусан, фуқароларни алдаш орқали жами 33,3 минг долларни талон-торож қилганликда айбланмоқда. Унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

1 миллион 200 мингта. Ўзбекистонда шунча камбағал оиланинг рўйхати шакллантирилди
7 ноябр 2023, 16:52

1 миллион 200 мингта. Ўзбекистонда шунча камбағал оиланинг рўйхати шакллантирилди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил якунига қадар Ўзбекистонда 127 минг 500 та оила камбағалликдан чиқарилиб, камбағаллик даражасини 12 фоизга тушириш чоралари кўрилаётганини маълум қилди. Ҳозиргача 1 миллион 200 минг камбағал оила рўйхати шакллантирилган.

Бухорода 18 ёшли қиз чиқинди машинаси остида қолиб вафот этди
7 ноябр 2023, 16:16

Бухорода 18 ёшли қиз чиқинди машинаси остида қолиб вафот этди

Бухоро шаҳрида чиқинди ташувчи машина ҳайдовчиси ахлат ташлаш учун яқинлашган 18 ёшли талаба қизни пайқамай, автомобилни унинг устига ҳайдаб юборди. Қиз олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Ўзбекистонда куз — «Газета.uz» мухбирлари нигоҳида
7 ноябр 2023, 14:35 2

Ўзбекистонда куз — «Газета.uz» мухбирлари нигоҳида

«Газета.uz» мухбирлари Мадина Аъзам, Шоҳруҳ Ҳайдаров ва Евгений Сорочин фотокамералари объективига Ўзбекистондаги куз манзараларини муҳрлади. Фоторепортаж.

Портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини энди ФВВ назорат қилади
7 ноябр 2023, 11:58

Портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини энди ФВВ назорат қилади

Президент қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирлигига портлаш хавфи юқори кимёвий моддаларни сақлаш талабларини назорат қилиш вазифаси юкланди.

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди
7 ноябр 2023, 11:53

Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси Азамат Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Собиқ вилоят прокурори Бахтиёр Аҳмедов Бош прокуратура бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлди.

3 нафар прокуратура ходими пора ва фирибгарликда гумонланиб ушланди
7 ноябр 2023, 11:40

3 нафар прокуратура ходими пора ва фирибгарликда гумонланиб ушланди

ДХХ Андижонда гумонланувчига ёрдам бериш эвазига $5 минг олган терговчи ва бунга кўрсатма берган прокурор ўринбосарини ушлаганини маълум қилди. Самарқандда эса прокурор ёрдамчиси айбланувчини қамоқдан чиқариш учун 3 минг доллар сўрагани айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг