Ўзбекистонда кузнинг бутун тароватию гўзаллиги энди — дарахтлар хилма-хил тусларда товланишга киришгач очила бошлади. «Газета.uz» фотомухбирлари мамлакат бўйлаб саёҳатлари давомида куз манзараларини суратларга муҳрлади.

Мадина Аъзам

Қарийб 2 йилдан бери «Газета.uz»да фаолият юритаётган Мадина ҳар фаслни ўзгача кўради (куз, қиш, баҳор) ва ҳис қила олади. Унинг суратлари ҳар доим ҳиссиётларни жунбишга келтира олади.

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

Мадина бу сафар кузга кўпроқ деталлар орқали назар ташлагани сезилади (2022 йилги суратлар — бу ерда).

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

«Куз кириб келганини оёқларингиз остидаги япроқлар шитир-шитири, қаҳванинг бетакрор ҳиди, одамлар қўлидаги ёмғирпўшлар, бозор расталаридаги куз хосиллари орқали ҳис қилишингиз мумкин. Гоҳ-гоҳида ёғиб ўтадиган ёмғир эса пойтахт пейзажини янада гўзаллаштиради. Гўёки, ёмғир томчилари товуши кузни эътироф этиб, куйлаётгандек бўлади. Бу фаслни фотограф сурат орқали кадрга муҳрлаш билангина чекланади. Бу худди бепоён табиатнинг манзарасини 3:2 форматдаги рамкага солишга ўхшайди. Аслида, фасллар орқали кўра олиш мумкин бўлган гўзаллик чек-чегарасиздир», — дейди Мадина Аъзам.

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

Мадина бир неча кун аввал Навоий вилоятидаги Сентоб қишлоғида ҳам бўлди.

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

Шоҳруҳ Ҳайдаров

Шоҳруҳ 1 йилдан ортиқ вақт давомида нафақат янгиликлар тайёрлаш, балки фотомухбирликда ҳам унча-мунчасидан қолишмаслигини исботлай олди. У ўз суратларига Тошкент кўчалари, шунингдек, Ботаника боғидаги фасл алмашинувини муҳрлаган.

»газета.uz,

Шоҳруҳ суратларни кўпроқ телефони ёрдамида олади, шунга қарамай, суратлар профессионал фотокамера тасвиридек эътиборга молик чиқади.

»газета.uz,

«Куз фотография иҳлосмандлари учун чинакам ижод даври. Бу пайтдаги ранг-баранг табиат ва тиниқ ҳаво суратларнинг жозибадор чиқишига катта ёрдам беради. Ҳаво совиб бориши кайфиятни бироз туширсада, кун якунидаги қуёш ботиши уни ювиб кетади. Умуман олганда, куз ёқимли фасллардан бири. Айтганча, сентябрда туғилган кунимни нишонлашим учун ҳам ушбу фасл эсда қоларли ўтади», — дейди Шоҳруҳ ҳайдаров.

»газета.uz,

Евгений Сорочин

«Газета.uz» жамоасининг фото бўйича «оғир артиллерияси», расмларни «гапиртириб» юборадиган Евгений Сорочин бу сафар Тошкент ва Самарқанддаги куз атмосферасини тасвирлашга ҳаракат қилган (2022 йилги суратлар — бу ерда).

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

«Куз йилнинг салқин даври бўлса-да, кузимизнинг турли хил ранглари мени доимо иситиб келган. Менинг ҳаётимдаги куз жуда кўп муҳим воқеаларга бой, бу воқеаларнинг ҳар бири қуёшнинг илиқлиги ва нури билан чамбарчас боғлиқ, мен уларнинг барчасини санаб ўтолмайман, чунки фикрларимни сўзлар орқали ифода этишга қизғанчиқроқман. Менга ҳисларим ва ўйларимни фотосуратлар орқали етказиш кўпроқ ёқади. Деталларга кўпроқ эътибор беринг, дунёга умумий кўз билан қараманг, ҳар жойда тасаввурга сиғдириш қийин бўлган жиҳатлар бор», — дейди Евгений Сорочин.

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

газета.uz, евгений сорочин, куз, мадина аъзам, фоторепортаж, шоҳруҳ ҳайдаров

Суратлар ҳақидаги шахсий фикрларингизни изоҳда ёзиб қолдиринг.