Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Андижон вилоятида туман прокурори ўринбосари ва ёрдамчисини, Самарқанд вилоятида эса прокурор ёрдамчисини қўлга олди.

Аниқланишича, Андижон вилоятида фуқарога нисбатан фирибгарлик ва пора бериш айблови билан жиноят иши очилган. Хўжаобод тумани прокуратураси терговчиси эса гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ва терговда енгиллик бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва прокуратура ходимлари терговчини умумий овқатланиш масканида сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлаган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- (Фирибгарлик) ва 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида терговчига ушбу пулларни олиш бўйича кўрсатмани туман прокурори ўринбосари берганлиги тўлиқ исботланиб, у ҳам қамоққа олинди, дейилади хабарда.

дхх, пора бериш, фирибгарлик

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатда эса Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси жиноят ишида айбланувчи фуқарога ёрдам бериш эвазига унинг қариндошларидан 3 минг доллар сўрагани қайд этилди. Унга кўра, прокурор ёрдамчиси фуқарога суд жараёнида енгиллик қилиши ва суд идораларида ишловчи танишлари орқали уни қамоқдан чиқариши керак бўлган.

ДХХ Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда прокурор ёрдамчисини сўралган пулдан $2,5 мингини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлади.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан вилоят прокуратураси Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатди. Унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди.

дхх, пора бериш, фирибгарлик